Кириш Регистрация
30/12 00:45 Рома 3-1 Женоа
31/12 00:30 Бёрнли 1-3 Ньюкасл
31/12 00:30 Челси 2-2 Борнмут
31/12 00:30 Ноттингем Форест 0-2 Эвертон
31/12 00:30 Вест Хэм 2-2 Брайтон
31/12 01:15 Арсенал 4-1 Астон Вилла
31/12 01:15 Ман. Юнайтед 1-1 Вулверхэмптон

“Наврўз фестивали”: Энг яхшилар терма жамоага жалб этилди

Баҳо:
+ | -

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон футбол ассоциацияси майдонида ЎФА тавсиясига биноан Тошкент шаҳар футбол федерацияси ташаббуси билан 2004 йилда таваллуд топган футболчилар ўртасида "Наврўз фестивали" турнири бошланган эди. Бугун фестивал тарзда ташкиллаштирилган баҳслар ниҳоясига етди.

Дастлабки учрашуда “Пахтакор” жамоаси ёшлари Наманганнинг "Odil Junior" жамоасини мағлубиятга учратишди. Иккинчи ўйин “Локомотив” ва “Насаф” футбол академиялари ўртасида кечди. Учрашувнинг сўнгги дақиқаларигача ҳисоб 2:2 кўринишида эди, саноқли дақиқалар қолганда пойтахтликлар ҳал қилувчи тўпни киритишди.

Фестивални ташкил этишдан мақсад натижа эмас, балки 14 ёшли ўсмирлар терма жамоасига номзодлар саралаб олиш эди. Мазкур терма жамоа бош мураббий Азамат Абдураимов бошчилигидаги селекционерлар учрашувларни кузатиш жараёнида истеъдодли ёшларнинг рўйхатини тузишга эришдилар. Унга кўра, “Пахтакор”, “Бунёдкор” ва “Насаф” жамоаларидан 5-6 нафардан, “Локомотив”, “Спартак” ва "Odil Junior" жамоаларидан 1-2 нафардан номзодлар терманинг дастлабки таркибига киритилишди. Мазкур сараланган таркиб эртага "Бунёдкор" футбол академиясида “Бунёдкор”нинг 15 ёшли тарбияланувчиларига қарши назорат ўйинида майдонга тушиши белгиланган.

Табиийки, бу таркиб Абдураимов учун якуний эмас, таркиб йил давомида шаклланиб борилиши бош мураббийнинг иш режасидан ўрин олган. Қолаверса, яқинда 14 ёшлилар ўртасида ЎФА тақвими доирасида ўтадиган турнирдан кейин яна таркибга бир қатор номзодлар киритилиши белгиланган. Шу турнирлар сўнггида юз нафарга яқин кенгайтирилган таркиб тузилиши, апрель, март ва май ойларида ташкил этиладиган ўқув-машғулот йиғинлари давомида ёшлар саралаб олиниши ва якунда 30-40 нафарли таркиб шакллантирилиши бўйича режа ишлаб чиқилган.

Иш режасида шу йилнинг ёз ойларида Марказий Осиё давлатларининг бирида айнан шу ёшдаги ўсмирлар ўртасида Марказий Осиё давлатлари  ўртасида ўзига хос халқаро турнир ўтказиш ҳам ўрин олган.  

24 март.

"Пахтакор" - "Odil Junior" – 3:1

"Локомотив" - "Насаф" – 3:2

Манба: www.pfl.uz
Киритилди: 19:58, 24.03.2018.
Ўқилди: 1727 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.