Кириш Регистрация
03/09 19:00 ОКМК 1-0 Хоразм
04/09 00:00 Реал Сосьедад 0-0 Сельта
04/09 18:00 Бунёдкор - Сурхон
04/09 19:00 Навбаҳор - Локомотив
04/09 19:00 Насаф - Нефтчи
04/09 20:15 Пахтакор - Андижон
05/09 00:00 Бетис - Реал Мадрид
05/09 00:00 Ипсвич - Ливерпуль
05/09 16:30 Ньюкасл - Борнмут
05/09 18:00 Қўқон-1912 - Динамо
05/09 18:00 Сўғдиёна - Машъал
05/09 19:00 Брентфорд - Сандерленд
05/09 19:00 Брайтон - Лидс
05/09 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
05/09 19:00 Манчестер Сити - Ковентри Сити
05/09 19:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
05/09 19:15 Атлетик Бильбао - Атлетико
05/09 20:15 Қизилқум - Бухоро
05/09 21:30 Райо Вальекано - Расинг
05/09 21:30 Халл Сити - Астон Вилла
06/09 00:00 Вильярреал - Депортиво

Равшан Эрматов гуруҳи Мексикага таклиф этилди

Баҳо:
+ | -

Халқаро миқёсдаги мусобақаларга ўзбекистонлик ҳакамларни таклиф этиш анъанаси тобора ортиб бормоқда.

Равшан Эрматов тимсолида ўзбекистонлик ҳакамлар нафақат Осиё миқёсида, балки жаҳон даражасидаги ўйинларни ҳам адолатли ва ҳаққоний бошқаришиб, ўзларининг нималарга қодир эканликларини исботлашяпти.

Бугуннинг ўзида ҳакамларимизнинг икки гуруҳи халқаро мусобақада майдонга тушади. Валентин Коваленко бошчилигидаги гуруҳ Ливанда, Азиз Асимов бошчилигидаги ҳакамларимиз эса Қатарда Осиё кубоги саралаш ўйинларини олиб боришга масъул қилиб белгиланган. Шунингдек, апрель ойида ҳам вакилларимиз бир қатор нуфузли мусобақаларга бириктирилган. Демак,

27 март. Осиё Кубоги - 2019 саралаши.

Ливан – Малайзия. Байрут шаҳри.

Бош ҳакам: Валентин Коваленко

Қанотларда: Руслан Серазетдинов, Алишер Усмонов.

Захира ҳаками: Шерзод Қосимов

27 март. Осиё Кубоги - 2019 саралаши.

Яман – Непал. Бетараф сифатида Қатарнинг Доҳа шаҳри танланган.

Бош ҳакам: Азиз Асимов

Қанотларда: Андрей Цапенко, Тимур Гайнуллин.

3 апрель. ОЧЛ.

“Серезо Осака” (Япония) – “Жейжу Юнайтед” (Ж.Корея)

Бош ҳакам: Ильгиз Танташев

Қанотларда: Андрей Цапенко, Тимур Гайнуллин.

10 апрель. ОФК Кубоги. Машхат шаҳри.

“Ал-Сувайҳ” (Уммон) – “Малькия” (Баҳрайн)

Бош ҳакам: Шерзод Қосимов

Қанотларда: РусланСеразетдинов, Алишер Усмонов

Шунингдек, 6-20 апрель кунлари Иорданиянинг Амман шаҳрида футбол бўйича Аёллар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Мазкур мусобақада ишлаш учун ўзбекистонлик Эдита Миробидова (бош ҳакам) ва Зилола Раҳматова (ёрдамчи ҳакам) таклиф этилишган.

Равшан Эрматов бошчилигидаги Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидов аслида 3 апрель куни Осиё Чемпионлар лигаси доирасида  “Шанхай Шеньхуа” (Хитой) – “Кашима Антлерс” (Япония) учрашувига тайинланган эди.

Бироқ бу тайинлов ФИФА томонидан бошқа мусобақа билан алмаштирилди. Унга кўра, вакилларимиз 10 апрель куни КОНКАКАФ Чемпионлар лигаси доирасида Мексикада ўтадиган “Америка ФК” (Мексика) ва “Торонто" ФК” (Канада) клублари ўртасидаги ярим финал учрашувини бошқаришадиган бўлишди.

Манба: www.pfl.uz
Киритилди: 14:39, 27.03.2018.
Ўқилди: 6086 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик