Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси Начо бўлажак мақсадларини маълум қилди.
“Реал” мен учун ҳамма нарсани берди. Ўрнимда бошқа бўлганида аллақачон бошқача йўл танлаган бўларди. Масалан, 2016 йил: ўша йил кам майдонга тушдим, жамоадан кетиш ёки қолишимни аниқлаштириб олишим керак эди.
Лекин раҳбарият Зидан менга ишонч билдиришини айтишди. Агар ўшанда бошқа жамоага кетганимда ҳозир нима бўларди билмайман.
Қолган жамоалар таклифларини кўриб чиқдим, лекин мен ўз уйимда қолишни афзал билдим. Кейин эса кам ўйнаётганимдан хафа ҳам бўлдим. Лекин охирида шуни тушуниб етдимки, мен тўғри қарор қабул қилганман.
“Реал” билан икки марта ЕЧЛ совринига эришдим, 70 га яқин ўйинда майдонга тушдим. Испания терма жамоасидан чақирув олдим. Нима бўлган тақдирда ҳам фаолиятимни “Реал”да якунлашни истайман” – деди Начо.