Кириш Регистрация
05/02 13:00 Ироқ 2-4 Эрон
05/02 17:00 Индонезия 5-3 Япония
07/02 00:45 Верона - Пиза
07/02 01:00 Лидс - Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта - Осасуна
07/02 17:00 Индонезия - Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут - Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал - Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли - Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм - Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон - Челси
07/02 20:15 Барселона - Мальорка
07/02 22:00 Женоа - Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона

Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон Марокашга ютқазди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон терма жамоаси март ойидаги ФИФА кунларида ўзининг Африкадаги иккинчи ўртоқлик учрашувини ўтказди. Вакилларимиз Касабланка шаҳрида мезбон — Марокаш терма жамоасига қарши баҳс олиб боришди.

Кападзе бу сафар 4 кун аввал ўтказилган Сенегалга қарши ўйинда майдонга тушмаган футболчиларга имкон беришга қарор қилди. Африкаликлар баҳснинг 3-дақиқасидаёқ ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Айюб Эл-Каабий бош билан ҳисобни очишга муваффақ бўлди.

Танаффусга қадар устунлик асосан майдон эгалари томонида бўлди. Бўлим тугашига 2 дақиқа қолганида бурчакдан етказилган узатмани Мануэл да Коста бош билан дарвозамизга жойлаб қўйди.

Иккинчи 45 дақиқаликда ўзбекистонликлар анча уюшган ҳолда ҳаракат қилишди, аммо бу кеча бизга гол уриш насиб этмади.

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоасининг Африкадаги сафари битта дуранг ва битта мағлубият билан якунига етди.

Халқаро ўртоқлик ўйини
МАРОКАШ - ЎЗБЕКИСТОН - 2:0 (2:0)
Голлар: А.Эл-Каабий (3), М.Дакоста (42)
Ўзбекистон: Элдорбек Суюнов, Шуҳрат Муҳаммадиев, Шерзод Аъзамов, Рустам Ашурматов, Олег Зотеев (Акром Комилов 76), Фозил Мусаев (Одил Ҳамробеков 43), Жавоҳир Сидиқов, Икром Алибоев (Отабек Шукуров 69), Сардор Рашидов (Сардор Мирзаев 51), Жалолиддин Машарипов, Марат Бикмаев (Темурхўжа Абдухолиқов 51).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 02:00, 28.03.2018.
Ўқилди: 7419 марта.
Фикрлар: 27 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.