“Реал” ярим ҳимоячиси Гарет Бэйл кейинги йили бошқа клубда ўйнаши мумкин.
Уэльслик ҳужумчи жароҳатлар туфайли асосий таркибдаги ўрнини йўқотиб қўйди ва энди клубдан кетмоқчи. У “Реал”ни тарк этиши мумкин бўлган футболчилар рўйхатида етакчилик қилмоқда.
“Реал”ни, шунингдек, Ковачич, Иско, Майораль, Льоренте, Вальехо, Себальос ва Ҳакими тарк этиши мумкин.