Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

Луи ван Гал: «Гвардиола «Сити»ни машинага айлантирди»

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» собиқ бош мураббийи Луи ван Гал АПЛда ишлаётган Пеп Гвардиола ва Жозе Моуриньонинг ишига баҳо берди.

«Жозе Моуринью «МЮ» бош мураббийига айланганидан ҳайрон бўлмадим. Ҳар бир мураббий «Манчестер Юнайтед»ни бошқаришни истайди. Боиси, бу жаҳондаги энг катта клублардан бири.

Жозе жамоада ишлашни истаган. Боз устига, у бу ишни «Челси» билан амалга ошириш имкониятига эга эди. У "Челси"да 13-ўринни эгаллаган бўлса, мен 4-ўринни банд этгандим. Аммо, мен уни айбламайман.

Вудворд менга айтгандики: «Матбуотда нима ёзилаётганига аҳамият қаратманг, биз ишингиздан тўла қониқиш ҳосил қиляпмиз». Биз Англия кубогида ғолиб чиқдик. Кейин эса мени истеъфога чиқаришди.

Мен учун ҳозирда АПЛнинг энг яхши мураббийи — Пеп Гвардиола. У «Ман Сити»ни машинага айлантирди. Улар шундай ўйин намойиш қилишяптики, бундай футболни мен «Манчестер Юнайтед»да жорий қилишни истагандим. Унинг ихтиёридаги футболчилар савиялироқ. «МЮ»да бу жараён кўпроқ вақтни олиши мумкин эди. Афсуски, менга бундай имконият беришмади», – деди ван Гал.

Манба: sports.ru
Киритилди: 06:54, 30.03.2018.
Ўқилди: 3348 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» билан янги шартнома бўйича қарор қабул қилди [5735]

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [3948]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3362]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [3250]

19 ёшли Пау Кубарси Transfermarkt талқинига кўра дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланди [3147]

Луиш Фигу «Олтин тўп» учун асосий номзодларни айтди [3024]

Фликнинг «Барселона» юлдузи билан муносабатлари бузилди [2942]

Шомуродов ва Файзуллаев Конференциялар лигасидаги ўйин учун юқори баҳоларга лойиқ кўрилди [2614]

ФИФА ЖЧ-2026нинг мухлислар талқинидаги рамзий терма жамоасини эълон қилди [2375]

“Барселона” ЖЧ-2026 ғолибини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2100]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик