Ўзбекистоннинг 2 карра чемпиони – “Локомотив” Суперлига 4-турида Олмалиқда АГМК жамоаси меҳмони бўлади.
Мазкур икки жамоанинг навбатдаги тўқнашувини Акобирхўжа Шукруллаев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Ўйин соат 18: 00да старт олиши кўзда тутилган.
АГМК – “Локомотив”
31 март. Олмалиқ шаҳри. Соат 18:00.
Ҳакамлар: А. Шукруллаев (Тошкент), С. Ҳакимов (Самарқанд), Ч. Қамаров (Самарқанд), Ғ. Жўраев (Наманган).
Назоратчи – Ф. Абдуллаев (Тошкент).
Комиссар – Л. Қўчқоров (Тошкент).
Шу ўринда, АГМК ҳамда “Локомотив” жамоаларининг ўзаро қарама-қаршиликлари тарихига назар ташласак, жамоалар шу пайтга қадар миллий чемпионатларимиз доирасида 18 та ўйин ўтказишган. Уларнинг 12тасида “темирйўлчилар” жамоаси ғалабага эришган. 3та ўйин эса олмалиқлик футболчилар фойдасига ҳал бўлган. Яна 3та учрашув дуранг билан ниҳоясига етган.
“Локомотив” ва АГМК ўртасидаги илк ўйин 2008 йилда ўтказилган бўлиб, унда “Локомотив” ўз майдонида 2:1 ҳисобида зафар қучишга муваффақ бўлган.
“Локомотив”нинг ушбу рақиб устидан қозонган энг йирик ҳисобдаги ғалабаси 2017 йилда қайд этилган бўлиб, ўша баҳс 5:0 ҳисоби билан якунланган.
“Темирйўлчилар” жамоаси вакиллари АГМК дарвозасини ҳозирга қадар 42 марта ишғол этишган ва ўз дарвозамиздан 21та гол ўтказиб юборганмиз.
Қуйида жамоаларнинг ўзаро ўйинларида киритилган чиройли голларни томоша қилишингиз мумкин: