Кириш Регистрация
25/08 00:00 Фулхэм 2-3 Челси
25/08 00:30 Малага 1-1 Депортиво
25/08 19:00 Сурхон 0-0 ОКМК
25/08 19:00 Андижон 1-0 Хоразм
25/08 20:00 Динамо 1-1 Пахтакор
26/08 00:00 Валенсия 0-1 Бетис
26/08 19:00 Локомотив 4-1 Бунёдкор
26/08 19:00 Машъал 0-2 Навбаҳор
26/08 20:00 Қизилқум 1-0 Насаф
27/08 00:00 Реал Мадрид - Реал Сосьедад
28/08 00:00 Барселона - Атлетик Бильбао

ЕЧЛдаги мағлубиятсиз сериялар: “Барселона” иккинчи, “Реал” эса...

Баҳо:
+1 | -

“Барселона” ва “Ювентус” ЕЧЛ доирасида уй ўйинларида исталган рақибга муносиб қаршилик кўрсатишларини исботлаб келишмоқда.

Бу иккала жамоа 2013 йил баҳоридан бери ЕЧЛда ўз уйларида ҳали мағлуб бўлишмабди. Каталонияликларнинг бу борадаги мағлубиятсиз серияси 25 та ўйинга, туринликларники эса 23 та ўйинга етди. “Ювентус”нинг сериясига “Реал” барҳам бериши мумкин, мадридликлар 3 апрель куни Италияга сафар уюштиришади. Шунингдек, “Барселона” ўз уйида “Рома”ни қабул қилади.

“Барселона” ва “Ювентус”ни ўз уйида охирги марта ким мағлуб этган. Жавоб битта — “Бавария”. Мюнхенликлар 2012/2013 йилларда бундай натижага эришишган. Қизиғи, ЕЧЛда уй ўйинларида мағлуб бўлмаслик борасидаги рекорд ҳам айнан “Бавария”га тегишли экан. Немис клуби 1998 йилдан 2002 йилгача 29 та уй учрашувини ўтказган ва мағлуб бўлмаган, бу анъана жамоа рақибларини “Олимпиаштадион”да қабул қилмагунча давом этган. Бу даврда “Бавария” 1999 ва 2001 йилларда финалгача етиб борган.

“Барселона”нинг серияси

“Барселона” 25 та мағлубиятсиз серияда 23 та ғалаба ва 2 та дуранг қайд этган. У рақиблар дарвозаларига 77 та гол уриб, 12 та гол ўтказиб юборган.

"Ювентус"нинг серияси

Турин клуби эса 23 та мағлубиятсиз серияда 14 та ғалаба ва 9 та дурангга эришган. Бу ўйинларда “Ювентус” рақиблар дарвозаларини 37 марта ишғол этган ва ўз дарвозасидан 16 та гол олиб чиққан.

ЕЧЛ уй ўйинларида энг узун мағлубиятсиз сериялар

29 “Бавария”(04.03.1998-02.04.2002)

25 “Барселона”(18.09.2013-...)

24 “Арсенал”(14.09.2004-15.04.2009)

23 “Ювентус”(02.10.2013-...)

23 “Манчестер Юнайтед”(27.09.2005-03.11.2009)

21 “Челси”(12.09.2006-08.12.2009)

21 “Барселона”(24.11.2009-10.04.2013)

21 “Реал”(27.09.2011-09.12.2014)

 

Манба: uefa.com
Киритилди: 16:00, 30.03.2018.
Ўқилди: 18971 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Суперлига. Бугунги 3 та ўйиндан кейинги турнир жадвалидаги ҳолат (фото) [3524]

“Реал” “ПСЖ” етакчиси учун 150 миллион евро таклиф қилади — Fichajes [3150]

Чемпионлар лигасида 36 жамоадан 32 таси аниқланди [2920]

СПЛ. «Ан-Наср» бир киши кам бўлиб, сафарда «Ал-Иттифоқ» устидан даҳшатли камбэк амалга оширди (Видеошарҳ) [2276]

Ўзбекистон U-17 Испаниядаги илк синовда Уругвайга йирик ҳисобда имкониятни бой берди [2010]

Моуриньо "Реал Сосьедад"га қарши таркибда битта ўзгариш қилмоқчи [1900]

Энцо Фернандес трансфери Англия футболи тарихидаги энг қиммати бўлиши мумкин [1799]

Раҳмоналиевнинг голи «Сабаҳ»га «Хапоэль» устидан ғалаба қозонишга ёрдам берди. Озарбайжон клуби ЕЧЛда ўйнайди! [1786]

"Ньюкасл"нинг янги мураббийи илк турдан кейин эътибор марказида қолди (+Видео) [1778]

"Барселона" Альварес учун таклифини ошириши керак [1726]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик