Кириш Регистрация
28/01 11:00 Афғонистон 3-0 Саудия Арабистони
28/01 13:00 Япония 6-2 Австралия
28/01 15:00 Эрон 4-1 Малайзия
28/01 17:00 Ўзбекистон 0-0 Тожикистон
29/01 01:00 Аякс 1-2 Олимпиакос
29/01 01:00 Арсенал 3-2 Қайрат
29/01 01:00 Монако 0-0 Ювентус
29/01 01:00 Атлетик Бильбао 2-3 Спортинг
29/01 01:00 Атлетико 1-2 Буде-Глимт
29/01 01:00 Байер 3-0 Вильярреал
29/01 01:00 Боруссия Д 0-2 Интер
29/01 01:00 Брюгге 3-0 Марсель
29/01 01:00 Айнтрахт Ф 0-2 Тоттенхэм
29/01 01:00 Барселона 4-1 Копенгаген
29/01 01:00 Ливерпуль 6-0 Қорабоғ
29/01 01:00 Манчестер Сити 2-0 Галатасарой
29/01 01:00 Пафос 4-1 Славия
29/01 01:00 ПСЖ 1-1 Ньюкасл
29/01 01:00 ПСВ 1-2 Бавария
29/01 01:00 Бенфика 4-2 Реал Мадрид
29/01 01:00 Наполи 2-3 Челси
29/01 01:00 Юнион 1-0 Аталанта

Умид Аҳмаджонов ўзбек футболининг 105 йиллик тантанасида иштирок этиш учун Қўқон шаҳрига ташриф буюради

Баҳо:
+1 | -

Мана бир неча кундирки, ўзбек футболи ватани бўлмиш Қўқонда футбол байрами ҳукмронлик қилмоқда. Муҳтарам Президентимиз томонидан қабул қилинган ўзбек футболининг 105 йиллигини кенг нишонлаш, ўзбек футболининг тамал тоши қўйилган Қўқон шаҳрида янги стадион барпо этиш тўғрисидаги қарорлари қўқонлик минглаб футбол ихлосмандларини қувонтиргани бор гап. Улар бунинг учун Президентимизга миннатдорчилик изҳор этишдан чарчашмаяпти.

Қўқондаги “Марказий” ўйингоҳ бугунги кунга келиб барчанинг ҳавасини келтирувчи даражада таъмирланди. Янги мавсумда “Қўқон-1912” жамоаси ҳам замонавий кўринишга эга стадионда тўп суради. Қўқонлик футбол мухлислари янги мавсум очилишини сабрсизлик билан кутишмоқда. Ниҳоят улар орзиқиб кутган кунлар яқин.

Эртага, 31 март куни ўзбек футболи ватани ҳисобланадиган Қўқон шаҳридаги  “Марказий” стадионда 2018 йилги мавсумнинг очилиш маросими ташкил этилади. Тантанали тадбирда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Президенти, мамлакат футбол ассоциацияси  биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов иштирок этади.

Айни дамда очилиш маросимини юқори даражада ўтказиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Эртага “Қўқон-1912” – “Навбаҳор” учрашувидан олдин бўлиб ўтадиган тадбир ўзига хослиги билан ажаралиб туради ҳамда мухлислар учун унутилмас онларни тақдим этади, десак муболаға бўлмайди.  Бу учрашувни байрамона тарзда ўтказиш учун стадионда жуда катта тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Маросимнинг биринчи қисмида бундан 105 йил олдин Ўзбекистонга футбол қандай кириб келгани, унинг асосчилари кимлар бўлгани туғрисидаги саҳна кўриниши йиғилганларга кўрсатиб берилади.

Бундан ташқари, эстрадамиз юлдузлари ўз чиқишлари билан футбол ишқибозларини хурсанд этишга бел боғлашган. Мухлисларимиз учун театрлаштирилган концерт дастури намойиш этилади.

Эртага катта футболни соғинган мухлислар учун ҳақиқий байрами бўлади. Бир сўз билан айтганда, янги таъмирдан чиқарилган "Марказий" стадионда, мухлислар учун жуда катта байрам тадбири ўтказилиши режалаштирилган.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 17:35, 30.03.2018.
Ўқилди: 2828 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.