Кириш Регистрация
14/12 00:45 Аталанта 2-1 Кальяри
14/12 01:00 Арсенал 2-1 Вулверхэмптон
14/12 01:00 Хетафе 0-1 Эспаньол
14/12 16:30 Милан 2-2 Сассуоло
14/12 18:00 Севилья 4-0 Реал Овьедо
14/12 19:00 Фиорентина 1-2 Верона
14/12 19:00 Удинезе 1-0 Наполи
14/12 19:00 Кристал Пэлас 0-3 Манчестер Сити
14/12 19:00 Ноттингем Форест 3-0 Тоттенхэм
14/12 19:00 Сандерленд 1-0 Ньюкасл
14/12 19:00 Вест Хэм 2-3 Астон Вилла
14/12 20:15 Сельта 2-0 Атлетик Бильбао
14/12 21:30 Брентфорд 1-1 Лидс
14/12 22:00 Женоа 1-2 Интер
14/12 22:30 Леванте - Вильярреал
15/12 00:45 Болонья 0-1 Ювентус
15/12 01:00 Алавес 1-2 Реал Мадрид
16/12 00:45 Рома - Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано - Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед - Борнмут

Осиё кубоги-2019. Ўзбекистон қуръа пайтида 3-саватчада бўлади

Баҳо:
+ | -

Осиё кубоги-2019 мусобақасининг саралаш босқичи якунига етиб, унда иштирок этадиган барча жамоалар номи аниқ бўлди. Хабарингиз бор, қитъа чемпионатида илк марта 24та терма жамоа иштирок этади. Мусобақага қуръа ташлаш маросими 12 май куни ўтказилади.

Осиё кубоги-2019 регламентига кўра, қуръа олдидан жамоаларни саватчаларга ажратишда ФИФАнинг апрель ойидаги рейтинги инобатга олинади. Мазкур рейтинг 12 апрель куни расман эълон қилинади. Ўзбекистонлик таниқли мутахассис Алишер Никимбаев мазкур рейтингни олдиндан ҳисоблаб, ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида эълон қилди.

Эътиборли томони, Осиё кубоги-2019 саралашининг дастлабки босқичидан ўтиб, ЖЧ-2018 саралашида қатнашган 12та жамоанинг 3таси учинчи саватчадан ўрин оладиган бўлди. Улар орасида Ўзбекистон ҳам бор. Ўзбекистон терма жамоаси янги рейтингда Осиё жамоалари орасида 13-ўринга тушиб қолади. Натижада жамоамиз 3-саватчадан ўрин олади.

Биринчи саватчадан БАА (мезбон), Эрон, Австралия, Япония, Жанубий Корея, Саудия Арабистони терма жамоалари ўрин олишган. Иккинчи саватчага эса Хитой, Қирғизистон, Сурия, Ливан, Фаластин ва Уммон термалари жойлашишган. Ироқ, Ҳиндистон, Қатар, Вьетнам ва КХДР терма жамоалари 3-саватчадан ўрин олишган ва улар ОК-2019 гуруҳ босқичида Ўзбекистонга рақиб бўлишмайди. Филиппин, Баҳрайн, Иордания, Яман, Таиланд, Туркманистон термалари 4-саватчани ташкил қилишган.

Демак, Осиё кубоги-2019да Марказий Осиё минтақасининг 4та терма жамоаси — Эрон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Туркманистон битта гуруҳдан ўрин олиш эҳтимоли йўқ эмас.

Осиё кубоги-2019 саватчалари
1-саватча: БАА (ФИФА рейтингида 405 балл), Эрон (727), Австралия (700), Япония (528), Жанубий Корея (520), Саудия Арабистони (445)
2-саватча: Хитой (431), Қирғизистон (424), Сурия (423), Ливан (404), Фаластин (401), Уммон (383)
3-саватча: Ўзбекистон (381), Ироқ (381), Ҳиндистон (354), Қатар (339), Вьетнам (331), КХДР (292)
4-саватча: Филиппин (289), Баҳрайн (281), Иордания (272), Яман (250), Таиланд (243), Турманистон (242)

Эслатиб ўтамиз, Осиё кубоги мусобақаси 2019 йилнинг 5 январидан 1 февралига қадар БААнинг 4та шаҳрида жойлашган 8та стадионда бўлиб ўтади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 09:33, 31.03.2018.
Ўқилди: 8855 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.