Кириш Регистрация

Сардор Рашидов: “Локомотив”га ҳозир ғалаба жуда муҳим”

Баҳо:
+ | -

Бугун Ўзбекистон Суперлигасида 4-тур учрашувлари давом эттирилади.  Куннинг энг қизиқарли ўйинларидан бири Олмалиқдаги “ОКМК” стадионида кечади.  Унда мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони – “Локомотив” АГМК жамоаси меҳмони бўлади. 

Мазкур ўйин олдидан “темирйўлчилар” жамоаси етакчиларидан бири Сардор Рашидов клуб расмий сайтига ўз фикрларини билдириб ўтди:

– АГМК билан ўйинга жамоамиз жиддий тайёргарлик олиб борди.  Зеро бугунги ўйинда ғалаба бизга сув ва ҳаводек зарур.  Шу сабабли ҳам “Локомотив” майдонга фақат 3 очкони кўзлаган ҳолда чиқади. 

Миллий терма жамоа йиғинидан сўнг “Локо” машғулотларига қайтиб келдик ва ўйинга имкон қадар яхши тайёрланишга уриндик.  Умид қиламанки, бугун ўз мухлисларимизга чиройли ғалаба тақдим қила оламиз, – деди маҳоратли футболчи. 

Таъкидлаб ўтамиз, АГМК – “Локомотив” ўйини соат 18:00да старт олади.

Манба: www.lokomotiv.uz
Киритилди: 11:44, 31.03.2018.
Ўқилди: 2402 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3314]

Ламин Ямал 358 млн евро билан дунёнинг энг қиммат футболчисига айланди (CIES) [3189]

Флорентино Перес: «Пайшанба куни «Реал»нинг келаси мавсум учун илк шов-шувли трансферини эълон қиламан» [3062]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [2866]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [2858]

Жозе Моуриньо «Арсенал» ҳимоячисига кўз тикди [2797]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [2545]

«Реал»да Тчуаменининг ўрнини ким эгаллаши мумкинлиги маълум бўлди [1952]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [1851]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [1734]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик