Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Илҳом Мўминжонов: «Дурангга мос ўйинда ютқаздик»

Баҳо:
+ | -

“Қўқон-1912” – “Навбаҳор” учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Илҳом Мўминжонов ва “Навбаҳор” аъзоси Остон Ўруновлар иштирок этишди.

Илҳом Мўминжонов: Бугунги ўйин жанговор ўйин бўлди. Ҳар икки жамоа шиддатли ўйнашга ҳаракат қилишди. Биринчи бўлимда ҳужумчимиз вазиятдан фойдалана олмади. Учрашув якунланиши арафасида ҳимояда хатога йўл қўйдик ва бу хато қимматга тушди.

Бу футбол, 15 дақиқа қолганда ҳужумчини туширдик. Аюбхон Нўъмонов захирадан майдонга тушиб ўйинни кучайтирди. Лекин ҳимоядаги хатоимиз бизга қимматга тушди. Мураббий қайси пайт футболчи туширишни сезиши керак. Бугунги мағлубиятга ўзимиз сабабчи бўлдик. Айбни бировдан ахтариш керак эмас. “Қўқон-1912”га кейинги ўйинларда омад тиламан.

Дурангга мос бўладиган ўйинда мағлубиятга учрадик. 

Остон Ўрунов: Ўйин дербига хос тарзда вазиятларга бой бўлди. Мухлислар ажойиб футбол гувоҳига айланишди.

Манба: www.kokan1912.uz
Киритилди: 21:19, 31.03.2018.
Ўқилди: 3371 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [13753]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6911]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [5552]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [5236]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3582]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2690]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2101]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2046]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [1856]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [1800]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик