"Барселона" бош мураббийи Эрнесто Вальверде Испания чемпионатида "Севилья" билан учрашув (2:2) ҳақида гапирди.
Каталонияликлар ҳужумчиси Лионель Месси 58-дақиқада майдонга тушди ва 89-дақиқада ҳисобни тенглаштирди.
"Мессида кичик жароҳат бор эди, аммо мен уни бугун ўйинга туширишни режалаштирган эдим. У деярли икки ҳафтани ўтазиб юборди, унга ўйин амалиёти керак эди. У тўпга бир марта тегиш билан ўйин тақдирини ўзгартириб юбориши мумкин.Жамоа Месси билан бир жамоа, усиз бошқа жамоа. Бу Аргентина термасининг охирги натижасига таалуқли эмас (1:6, Испаниядан).
Биринчи бўлимда ўйин тенг бўлди. Биз бир-икки хатога йўл қўйдик ва ўта қулай вазиятларимиздан фойдалана олмадик. Ўз яримҳимоячилари ва тезкор ўйини билан "Севилья" 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олди ҳатто учинчи голини уриши ҳам мумкин эди. Барибир ҳисобни тенглаштира олдик бу футбол.
Биз камдан кам очко йўқотамиз. Бугун иккинчи гол бизни издан чиқариб юборди, биз нима қилишни билмай қолдик. Чунки бу мавсумда бундай ҳолатга дуч келмаган эдик", - дейди Вальверде.