Кириш Регистрация

ОЧЛ. Қаршидаги дуранг «Насаф»ни деярли плей-оффдан маҳрум қилди

Баҳо:
+ | -

Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 5-турида "Насаф" ўз майдонида Эроннинг "Персеполис" клубини қабул қилди.

Учрашув тенгкурашлар остида кечди. Хусусан, эронликлар яхши ҳимояланишга муваффақ бўлишди. Улар "Насаф" хавфли вазият яратиш учун кўп имконият беришмади. Юзага келган кам сонли ҳужумлар пайтида дарвозабонлар яхши ҳаракат қилишди.

Ушбу дурангдан кейин "Персеполис" ўз очколарини 10тага етказди ва плей-офф йўлланмасини ҳал қилди. Рўзиқул Бердиев жамоасининг кейинги босқич имконияти жуда ҳам паст. Айни пайтда Қатарнинг "Ас-Садд" клуби ўз майдонида "Ал-Васл"ни қабул қилмоқда (баҳснинг 35-дақиқасида "Ас-Садд" 1:0 ҳисобида олдинда бормоқда). Мазкур ўйиндаги дуранг натижа ҳам Хави жамоадошларини нимчорак финалга олиб чиқади. "Насаф" эса сўнгги турда БААда "Ал-Васл" меҳмони бўлади.

ОЧЛ, "С" ГУРУҲИ, 5-ТУР. 19:30
"НАСАФ" - "ПЕРСЕПОЛИС" - 0:0
02.04.2018. “Марказий” стадион. 18319 томошабин
“Насаф”: 35.Санжар Қувватов, 6.Азизжон Ғаниев (17.Дониёр Нарзуллаев, 77), 7.Одилжон Ҳамробеков, 10.Бобир Абдихолиқов, 20.Ислом Кенжабоев (69.Драган Черан, 62), 22.Игорь Голбан (с), 27.Ислом Рашидхонов, 31.Сайдулло Раҳматов, 55.Славко Лукич, 77.Жасур Ҳасанов (14.Шароф Муҳитдинов, 88), 92.Умарбек Эшмуродов.
Захира: 1.Умиджон Эргашев, 4.Мақсуд Каримов, 8.Санжар Рашидов, 21.Жаҳонгир Алиев.
“Персеполис”: 1.Алиризо Бейранванд, 2.Содиҳ Муҳаррами, 4.Саид Жалол Ҳусайни (с), 10.Фаршод Ахмадзода, 11.Комил Камилоби Зиё, 13.Ҳусайн Моҳийни, 15.Муҳаммад Ансори, 18.Муҳсин Роби Хон, 19.Воҳид Амири (69.Али Муслих Таклими, 87), 70.Али Алипур (5.Башар Буниян), 88. Сиёмак Неъмати (8.Ахмад Нуруллоҳи, 69).  
Захира: 44.Бужидор Радошевич, 25. Абулфази Дарвешванд, 77.Муҳсин Мусулмон, 90.Годвин Менша.
Огоҳлантиришлар: Азизжон Ғаниев 76.
Бош ҳакам: Али Абдулнаби (Баҳрайн)
Қанот ҳакамлари: Муҳаммад Салмон (Баҳрайн), Абдулла Алравоийми (Баҳрайн)
Захира ҳаками: Исмоил Ҳабиб Али (Баҳрайн)

Манба: stadion.uz
Киритилди: 21:21, 02.04.2018.
Ўқилди: 4675 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [5908]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [3421]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3033]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2687]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2114]

Фред: "Роналдуга қарши гапириб бўлмайди, ҳаммаси унинг қоидалари бўйича бўлиши керак" [2027]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [2003]

Оғир мағлубиятдан сўнг Гаттузонинг ўзига келиши қийин бўлган [1922]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [1902]

"Мираброр Усмонов кубоги-2026": Ўзбекистон U-20 Саудия Арабистони пенальтилар сериясида мағлуб этди [1814]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик