Дортмунднинг “Боруссия”сини бошқарадиган янги мураббий номи маълум бўлди.
“Bild” нашрига кўра, энди немис клубини “Ницца” устози Люсьен Фавр бошқаради. Дортмунд клуби франциялик мутахассисга “Ницца” билан шартномасини эрта бекор қилгани учун 3-5 млн евро атрофида маблағ тўлайди. Фавр кейинги мавсумда Петер Штегернинг ўрнини эгаллайди.