"Ювентус" дарвозабони Жанлуижи Буффон ЕЧЛ чорак финалининг биринчи ўйинда "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида гапирди.
"Бугун Роналдунинг нималарга қодирлигини кўрдик. У - юксак савиялик ўйинчи. Месси билан икковлон феноменал чўққиларга чиқишди.
Бу уларнинг муҳимлик даражаси бўйича Пеле ва Марадона билан тенг эканлиги дарак. Улар ўзлари эришган совринлари учун бўлган ўйинлар тақдирини ҳал қилувчи ўйинчилардир.
Хатолар бўлиб туради, биз ҳушёрроқ ўйнашга мажбур қиладиган, чемпион жамоага қарши ўйнадик.
Жуда хафаман, чунки кейинги босқичга чиқа олмасак керак, рақиб кучлилигини тан олиш ҳам жуда-жуда қайғули", - дейди Буффон.