"Реал" ЕЧЛ чорак финалининг биринчи ўйинида "Ювентус"ни мағлуб этди (3:0).
Мадридликлар яримҳимоячиси Иско майдонда 75 дақиқа ҳаракат қилди ва 54 марта тўп оширди, у оширган пасларнинг ҳаммаси аниқ бўлди.
25 ёшли футболчи бу ўйинда юз фоиз кўрсаткичга эга бўлган ягона ўйинчи бўлди.