Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

ПФЛ директори Омон Ғофуров Испанияда “Реал Мадрид” академияси раҳбарияти билан учрашди

Баҳо:
+ | -

Шу йилнинг 22 январь куни Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол федерацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов Испанияда расмий ташриф билан бўлиб, "Реал Мадрид" клуби академияси директори Хулио Ронко билан учрашгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Учрашув давомида "Қироллик клуби"нинг Real Madrid Foundation Clinic дастури асосида Ўзбекистонда "Реал Мадрид" клубининг футбол мактаби очилиши бўйича келишувга эришилганди.

Ана шу келишув бўйича иш тартибини йўлга қўйиш мақсадида Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси директори Омон Ғофуров Испанияга ташриф буюриб, “Реал Мадрид” академияси раҳбарияти билан учрашди.

Келишувга кўра "Реал Мадрид"да фаолият юритаётган мураббийларни Ўзбекистонга олиб келиш бўйича ҳам ҳамкорлик қилинади. Улар футбол мактабларида машғулотлар ўтказиш, футболчилар билан ишлаш жараёнлари ҳақида ўз тажрибалари билан ўртоқлашадилар.

Шунингдек, юртимиздаги истеъдодли болаларни "Реал" Мадридга олиб бориш, "Қироллик клуби" томонидан ташкил этиладиган мусобақаларда уларнинг иштирокини таъминлаш бўйича ҳам ҳамкорлик қилинадиган бўлди.

Маълумот учун, "Реал Мадрид" Академияси дунёнинг энг кучли ва замонавий академияларидан бири бўлиб, академия ҳудуди 50 гектар жойни эгаллайди. Бу ерда 1000 нафарга яқин хоимлар иш олиб боради. "Қироллик клуби" академияси айни пайтда хорижий давлатларда фақат Real Madrid Foundation Clinic дастури асосида иш олиб бормоқда.

Эндиликда ушбу дастур асосида "Реал Мадрид" методологиясини ўзбекистондаги футбол клубларида ҳам қўллаш, футболчилар билан янгича услубда машғулотлар ўтказиш йўлга қўйилади.

Музокаралар натижасига кўра шу йилнинг июнь ойида “Реал Мадрид” клуби академияси мутасаддилари ва вакиллари юртимизга ташриф буюрадиган бўлишди. Улар Ўзбекистонда бир ойга яқин вақт давомида бўлиб, “Қироллик клуби” академиясини ташкил этиш, юртимиздаги футбол мактаблари ва академияларида испан футболи методикаси бўйича иш олиб бориш, болалар футболи мураббийларининг малакасини ошириш бўйича ўз тажрибалари билан ўртоқлашиш борасида иш олиб боришади.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 10:27, 04.04.2018.
Ўқилди: 2500 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.