“Ливерпуль” раҳбарияти мерсисайдлик мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари туфайли “Манчестер Сити”дан узр сўради.
Маълумотларга кўра, “Ливерпуль” мухлислари “шаҳарликлар”нинг автобусларини шовқин-сурон ва файерлар билан кутиб олишган. Ҳатто “Манчестер Сити” автобусининг о йнаси шикастланган.
“Ливерпуль” раҳбарияти бу хатти-ҳаракатлар туфайли Гвардиола, “шаҳарликлар” футболчилари ва раҳбариятидан узр сўради.