"Манчестер Сити" ҳужумчиси Серхио Агуэро "Челси"га қарши учрашувда (1:0) тиззасида олган жароҳат туфайли бир ойни ўтказиб юборди.
Манчестернинг 176-дербиси олдидан "шаҳарликлар" устози Хосеп Гвардиола аргентиналик утболчининг майдонга тушиш эҳтимоли борлигини маълум қилди.
"У бугун ўйнай оладими, буни ҳозир айта олмайман. Кечроқ машғулот ўтказамиз, бу Агуэронинг тайёрлик даражасини аниқлаб беради. Олдинда учта муҳим ўйин турибди - "Юнайтед", "Ливерпуль" ва "Тоттенҳэм"га қарши. Биз ўйинчиларимиз яхши ҳолатда эканларига ишонч ҳосил қилишимиз керак. Бугун машғулот қандай ўтади кўрамиз. Биз жамоани ғалабага тайёрлмоқдамиз", - дейди Гвардиола.