Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

«Реал» «Барселона»га чемпионлик йўлагини ташкил қиладими? Зидан жавоб берди

Баҳо:
+ | -

Испания чемпионатининг 31-тури доирасида «Реал» ўз майдонида «Атлетико»ни қабул қилади. "Қаймоқранглилар" бош мураббийи Зайниддин Зидан ушбу баҳс олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Жисмоний тайёргарлик ҳақида
«Дам олиш учун вақтимиз кўп бўлмади, аммо  «Атлетико» ҳам шундай ҳолатда. Ҳаттоки улар бизга нисбатан бир кун кам дам олишди. Бор эътиборимизни мазкур ўйинга қаратганмиз: биз жисмоний ва руҳий жиҳатдан тайёрмиз. Ғалабали серияни давом эттиришни истаймиз».

Криштиану Роналдуга берилаётган дам ҳақида
«У буни тўғри қабул қилмоқда. Биз Криштиану ва  бошқа футболчилар билан доимо гаплашамиз. Бизда ўйинлар кўп. Футболчиларга навбати билан дам бериб борилади. Бу нормал ҳолат. Ушбу масала ҳақида чуқур фикр билдирмоқчи эмасман. Бу масала футболчилар билан муҳокама қилинади ва у сирлигича қолгани маъқул».

«Барселона» учун чемпионлик йўлаги ҳақида
«Биз «Барселона» учун чемпионлик йўлагини такшил қилмаймиз. Ҳозирда бор эътиборимизни эртанги баҳсга қаратганмиз. Эртага қандай қилиб 3 очкони қўлга киритиш ҳақида ўйлаяпмиз. Ҳозирда «Атлетико» ўзи эгаллаб турган ўринга муносиб, аммо биз орадаги фарқни қисқартиришга ҳаракат қиламиз».

«Барса» учун чемпионлик йўлаги ҳақида мендан 2 ҳафтадан бери сўрашмоқда. Мен аниқ-тиниқ жавоб бердим ва бу мавзуни яна кўтариш шарт эмас».

«Реал» клублар ўртасидаги ЖЧда ғолиб чиққанида «Барселона» рақиб футболчиларига чемпионлик йўлагини ташкил қилмаганди. "Қироллик клуби" бунга жавобан шундай йўл тутадими?

«Бу менинг қарорим. Шу билан нуқта. Тушунмайман, бунинг нима кераги бор? Биз бундай қилмаймиз. Бундан ташқари, мавсум якунига қадар ҳали кўп вақт бор».

Биз клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиққанимизда «Барселона» класико олдидан бизни табриклашни истамай анъанани бузди. Бу боис, энди бундай анъана йўқ».

Эслатиб ўтамиз, "Реал" ва "Барселона" жамоалари Ла лиганинг 36-тури доирасида "Сантьяго Бернабеу"да тўқнаш келишади. Катта эҳтимол билан "кўк-анорранглилар" бу ўйинга қадар чемпионликни расмийлаштириб бўлишади.

Манба: realmadrid.ru
Киритилди: 01:38, 08.04.2018.
Ўқилди: 17259 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.