Кириш Регистрация
30/06 00:00 Германия 2-0 Дания
30/06 05:00 Канада 0-0 Чили
30/06 05:00 Аргентина 2-0 Перу
30/06 20:00 Насаф 3-2 Навбаҳор
30/06 20:00 Металлург 1-4 Олимпик
30/06 21:00 Англия 2-1 Словакия
01/07 00:00 Испания 4-1 Грузия
01/07 05:00 Ямайка 0-3 Венесуэла
01/07 05:00 Мексика 0-0 Эквадор
01/07 19:30 Нефтчи - Пахтакор
01/07 21:00 Франция - Бельгия
02/07 00:00 Португалия - Словения
02/07 06:00 АҚШ - Уругвай
02/07 06:00 Боливия - Панама
02/07 21:00 Руминия - Нидерландия
03/07 00:00 Австрия - Туркия

"Нефтчи": Футзалчиларимиздан ғалабалар

Баҳо:
+ | -

Фаррух Зокиров бош мураббийлигидаги “Нефтчи” футзалчилари мамлакат чемпионатининг 2-турини Фарғонада ўтказишди. “Локомотив”га қарши беллашувда Зокиров шогирдлари 2:1 ҳисобида иродали ғалабани қайд этганликлари ҳақида хабар бериб ўтгандик. Иккинчи жавоб баҳси эса умуман ўзгача суратда кечди дейиш мумкин. Сабаби 7 апрель оқшомидаги навбатдаги ўйинда фарғоналик футзалчилар рақиб дарвозасини 10 марта аниқ нишонга олишди. Голлар шоусида меҳмонлар 2 маротаба ўз ҳисобларига гол ёздириб қўйишди. Якуний ҳисоб 10:2. “Нефтчи” хар икки баҳсда ҳам “Темирйўлчилар”дан устун келди. Мезбонлар мураббийи Бобурбек Мадаминов баҳсдан сўнг клуб матбуот хизматига интервью берди

-  “Локомотив” футзалчилари чемпионтдаги энг кучли рақиблардан бири саналади. Тезкор голлар хар доим муҳим. Ортда қолган беллашувда бу бизга катта ёрдам берди. Фарғонада биринчи бор ўйин ўтказдик. Учрашувни бевосита клуб раҳбарияти ва мухлислар кузатиб боришгани сабабли бироз хаяжон босди. Ҳаяжон бўлгани бир тарафдан яхши, чунки масъулятни ҳис қилган инсонда хаяжон кузатилади. Янги мавсум олдидан таркибимизни кучайтирдик. Юқори мақсадларни ўз олдига қўйган “Нефтчи” кўплаб тажрибали ўйинчиларни ўз сафига жалб қилган. Совринлар ўринлар учун курашмоқчимиз. Бизни қўллаб-қувватлаб турган барчага раҳмат – деди Бобурбек Мадаминов

Футзалчиларимизни яна бир рақобат кутиб турибди. Жамоа 3-турда Бухорода меҳмон бўлади. 11-12 апрель кунлари “Бухоро” футзал жамоаси Водий клубини қабул қилади. Айни пайтда фарғоналиклар бўлажак ўйинга қизғин ҳозирлик кўришмоқда. 

Ҳожиакбар Жабборов  

Манба: www.fcneftchi.uz
Киритилди: 22:20, 08.04.2018.
Ўқилди: 2970 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.