Кириш Регистрация
06/11 01:00 Реал Мадрид 1-3 Милан
06/11 01:00 Ливерпуль 4-0 Байер
06/11 01:00 Спортинг 4-1 Манчестер Сити
06/11 01:00 Лилль 1-1 Ювентус
06/11 01:00 Болонья 0-1 Монако
06/11 01:00 Селтик 3-1 РБ Лейпциг
06/11 01:00 Боруссия Д 1-0 Штурм
06/11 15:00 Поханг Стилерс 4-2 Шандонг Тайшан
06/11 15:00 Йокогама Маринос 5-0 Бурирам Юнайтед
06/11 17:00 Бангкок Юнайтед 4-1 Ли Ман
06/11 17:00 Теп Хань Нам Динь 3-2 Тампинес Роверс
06/11 19:00 Олтин аср 0-4 Ат-Таъвун
06/11 19:00 Насаф 1-2 Ал-Ҳуссайн
06/11 21:00 Трактор 7-0 Равшан
06/11 21:00 Холидия 4-1 Ал-Қува ал-Жавия
06/11 21:00 Кувайт СК 3-3 Шабаб ал-Аҳли
06/11 22:45 Брюгге 1-0 Астон Вилла
06/11 22:45 Шахтёр 2-1 Янг Бойз
07/11 01:00 Бавария 1-0 Бенфика
07/11 01:00 Фейеноорд 1-3 Зальцбург
07/11 01:00 Црвена Звезда 2-5 Барселона
07/11 01:00 Интер 1-0 Арсенал
07/11 01:00 ПСЖ 1-2 Атлетико
07/11 01:00 Спарта 1-2 Брест
07/11 01:00 Штутгарт 0-2 Аталанта
08/11 00:45 Женоа - Комо

Туркиялик «бўри» - Женгиз Ундер ҳақида нималар биласиз?

Баҳо:
+ | -

Римнинг «Рома» клуби 20 ёшли туркиялик ярим ҳимоячининг хариди учун 13,4 миллион евро сарфлади.

Ушбу хабар интернет сайтларига чиққанда, мухлислар маълумот остига шарҳ қолдиришга шошилмагандилар. Ваҳоланки, италияликлар Туркия чемпионати вакили - «Истанбул» жамоаси футболчиси Женгиз Ундер учун оз пул тўлашмаганди.

Дарҳақиқат, ўшанда истанбулликлар ҳақиқий шов-шув кўтариб, маҳаллий биринчиликда 2-ўринни эгаллашган, шу тариқа Европа Чемпионлар Лигасида қатнашиш имкониятини қўлга киритишганди (тўғри, кейинчалик саралашдан ўта олишмади).

Женгиз «Истанбул»нинг муваффақиятларига катта улуш қўшди - «гол+пас» тизими бўйича у 7+5 кўрсаткич қайд этди. 2016|2017 йиллар мавсуми ёш футболчи учун омадли кечиб, у Туркия миллий жамоасида дебютини нишонлашга ҳам улгурди.

Ҳаттоки, Молдавия термаси дарвозасини ажойиб тарзда ишғол қилишга эришди.

Қайд этилган натижалар ўз сўзини айтиб, одатдагидек, иқтидорли ярим ҳимоячини ўз сафига қўшиб олишга даъвогарлар сони ортди. Айниқса, бу борада АПЛ грандлари фаоллик кўрсатишди.

Бироқ турк футболчиси «МЮ», «Челси» ҳамда «Тоттенхэм» каби клублардан тушган таклифларни бир четга суриб, Римга йўл олди ва «Рома» либосини кийди.

Ундер «бўрилар» сафига қўшилган куни ўзининг 20 ёшини қаршилади. Янги жамоасидаги илк ўйинида эса «Тоттенхэм» дарвозасига гол урди.

Тўғри, туркиялик вундеркинднинг Рим клуби таркибига муқим жойлашиши бироз вақт талаб этди. Женгиз ҳужумнинг ҳар икки қанотида ўзини енгил ҳис этади, ажойиб кроссларни бажаради, аммо ҳимоячиларга кўмаклашишда унда муаммолар етарлича - ушбу камчилик устида ҳали кўп ишлашга тўғри келади. Асосийси, илк муваффақиятлар қўлга киритилмоқда.

Дастлабки ойлар Ундер учун кўнгилдагидек кечди: эндиликда у мунтазам равишда асосий таркибда майдонга тушмоқда, гарчи тўлиқ 90 ўйнамаса ҳам. Февраль ойи - тўлалигича қувончли кечди, Женгиз ҳар бир баҳсда рақиблар дарвозасини ишғол қилаверди.

«Верона» ҳамда «Удинезе» билан ўйинларда урилган ғалаба голлари, «Беневенто»га қарши учрашувдаги «дубль» ёнига «Шахтёр» билан ўйинда киритилган тўпни ҳам қўшамиз. Эътиборлиси, Харьковда донецкликлар дарвозасига урилган ўша гол жавоб баҳсида «Рома»га асқотди: 1:0 ҳисобида зафар қучган «бўрилар» ЕЧЛдаги иштирокни давом эттирадиган бўлишди.

Умумий ҳисобда Ундер февралда бешта гол урди. Ҳаттоки, Лионель Месси ва Гарри Кейн ҳам қишнинг сўнгги ойида бундай кўрсаткич қайд эта олишмаганди.

- Женгизнинг ўзига бўлган ишончи жуда юқори, унинг ўсаётганидан хурсандман, - «Рома» бош мураббийи Эусебио Ди Франческо шогирди ҳақида илиқ фикрлар билдираркан, шуни ҳам қўшимча қилди: - Бу-гун ҳаммаси ўхшаяпти, эртага эса бундай бўлмаслиги мумкин. Бунақаси тез-тез учраб туради. Ундер сингари футболчилар кўп, у эндигина 20 ёшга тўлди.

Биз бундай иқтидор соҳибларига осонгина катта умидлар боғлаб, худди шу тарзда уларни четга чиқариб қўйишимиз ҳеч гапмас. Женгиз етакчига айланишни хоҳласа, ўсишда давом этиб, ишлашдан тўхтамаслиги шарт. Унинг қўшимча тарзда шуғулланаётгани мени қувонтиряпти.

Олдинда «Рома»ни ўта муҳим ўйинлар кутиб турибди. Айниқса, Чемпионлар Лигаси доирасидаги ўйинларда «бўрилар»дан Каталония гранди - «Барселона» тўсиғидан ўтиш талаб этилади. Ундер нисбатан кучсизроқ рақибларга қарши баҳсларда ўзини кўрсата олди. Энди эса янги даражага чиқиб, кучли клублар билан ўйинларда ҳам мураббийлар ишончини оқлаши лозим.

Кўрамиз, кузатамиз! Агар Италия «А» серияси ва ЕЧЛдаги баҳсларда «Рома» сафидаги турк ўғлони мухлису мутахассисларга хуш ёқадиган ўйин кўрсатиб, жамоадошларидан ажралиб турадиган бўлса, унинг харидорлари сони янада ортиши турган гап.

Энг асосийси, фаолиятининг кейинги даврида эришиладиган ҳар қандай муваффақият Ундерни янги марралар сари етаклайверади.

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 11:18, 09.04.2018.
Ўқилди: 2642 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.