Таниқли ҳакам Никола Риццоли ҳакамларга видеоёрдам системаси (ВАР) хатоларга йўл қўяётган бўлсада, бу технологияга қарши эмаслигини маълум қилди.
"ВАР бутун мавсум давомида 16-18 та хатога йўл қўйди. Технология хатолардан сақламаяпти. Бу бўлиши мумкин эмас. Мақсад шуки, уларнинг сонини қисқартириш.
Технология ҳал қилувчи паллаларда қўлланилиши керак. Масалан, ҳакам видеоёрдамчисига дейди: "Менимча, ҳимоячи тўпга тегди, бу пенальти эмас". У авоб беради: "Йўқ, хато қиляпсан, у тўпга тегмади. Кел ва кўр". Бу видеотакрорларнинг нима учун кераклигига оддий бир мисол", - дейди Риццоли.