Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

“Чиғатой”да «Ёш футболчилар» гуруҳлари фаолият юритмоқда

Баҳо:
+ | -

Футбол тараққиёти йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар кўламини кенгайтириш ва уларнинг амалга оширилишини тезлаштириш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг фарзандларини футбол билан шуғулланишига кенг имконият яратиш мақсадида пойтахтимиздаги “Чиғатой” спорт базасида жойлашган Республика футбол бўйича спорт маҳоратини ошириш Олий мактаби қошида “Ёш футболчилар” гуруҳлари фаолият юритмоқда.

Ушбу гуруҳларда республикамизнинг турли вилоятларидан ташриф буюрган 2000-2012 йилларда таваллуд топган 150 нафарга яқин болалардан иборат жами 9та гуруҳ мавжуд бўлиб, тажрибали мутахассислар, ўз вақтида машҳур футболчи бўлган Зайниддин Тожиев, Элдор Магдеев, Ҳикмат Ҳошимов бошчилигида машғулотлар олиб боришмоқда.

Ёш футболчилар тажрибали мутахассислардан футбол сир-асрорларини ўрганиш жараёнида назарий машғулотлар билан бирга 2та табиий ва 1та сунъий қопламали майдонда амалий машғулотлар ҳам ўтказишади.

Машғулотлар ҳафтасига уч-тўрт марта бўлиб, ҳар ҳафтанинг охирги кунида гуруҳлар ўртасида назорат учрашувлари ўтказилади.

Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш керакки, ушбу гуруҳларда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг фарзандлари футбол билан бепул шуғулланишмоқда.

“Ёш футболчилар” гуруҳи тарбияланувчилари футбол бўйича Тошкент шаҳар Биринчилигида ҳам муваффақиятли қатнашмоқда.

"Ёш футболчилар" гуруҳига аъзо бўлиш истагида бўлган болалар синов асосида қабул қилинадилар. Мурожаат учун рақамлар: +998 90 954 46 20, +998 90 946 00 79 

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 19:25, 09.04.2018.
Ўқилди: 2862 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.