Кириш Регистрация
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло 0-2 Кальяри
19/05 18:00 Монца 0-1 Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе 1-1 Эмполи
19/05 19:00 Навбаҳор 1-0 Нефтчи
19/05 19:00 ОКМК 5-3 Сўғдиёна
19/05 20:00 Манчестер Сити 3-1 Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед 0-3 Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал 2-1 Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд 2-4 Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон 0-2 Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли 1-2 Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси 2-1 Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас 5-0 Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль 2-0 Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон 2-4 Фулхэм
19/05 21:00 Интер 1-1 Лацио
19/05 22:00 Валенсия 1-3 Жирона
19/05 22:00 Вильярреал 4-4 Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао 2-0 Севилья
19/05 22:00 Атлетико 1-4 Осасуна
19/05 22:00 Барселона 3-0 Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис 0-2 Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка 2-2 Альмерия
19/05 22:00 Гранада 1-2 Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Превью: «Насаф» - «Локомотив»

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 6-туридаги “Насаф” - “Локомотив” баҳси, турнинг марказий учрашуви саналади.

Учрашув 11 апрел чоршанба куни “Марказий” стадионида бўлиб ўтади ва соат 20:00да бошланади.

Ўзбекистон Суперлигаси-2018. 6-тур

“Насаф” (Қарши) – “Локомотив” (Тошкент)

11.04.2018. “Марказий” стадион. 20:00да

Бош ҳакам: Ильгиз Танташев (Бухоро)

Қанот ҳакамлари: Ҳусниддин Шодмонов (Бухоро), Александр Буров (Бухоро)

Захира ҳаками:  Тўрабек Суюнов (Гулистон)

Назоратчи: Марат Исмоилов (Тошкент)

Учрашув комиссари: Лазиз Қўчқоров

Ўзаро учрашувлар тарихига оид

Ушбу жамоалар миллий чемпионатда 26 марта тўқнаш келишган. Ўтган учрашувларнинг 13 тасида “аждарлар” ғалаба қозонган. 5 учрашувда муроса кўчаси танланган. Қолган 8 учрашувда “темирйўлчилар”нинг қўли баланд келган. Тўплар нисбати бўйича  устунлик “Насаф” томонида 37-27.

Бу жамоалар  ўртасидаги учрашувларда “Насаф” – “Локомотив” 5:1 (2 марта), “Локомотив” – “Насаф” 5:2 кўринишидаги энг йирик ҳисоблар қайд этилган.

“Насаф” бу  йилги чемпионатда 5та учрашув ўтказиб, 9 очко тўплади ва  турнир жадвалининг 3-поғонасида бормоқда. “Локомотив” жамоаси 5 учрашувдан сўнг 5 очко тўплаб, турнир жадвалида 9-поғонасида бормоқда. Амалдаги мамлакат чемпионнинг бу йилги чемпионатда унчалик омади чопмаяпти.

Қаршидаги ўзаро учрашувларга оид

Мазкур жамоалар Қаршида шу пайтгача 13 марта ўзаро куч синашганлар. Бу учрашувларнинг 9тасида ғалаба қозонган, 3 учрашувда “Локомотив”нинг қўли баланд келган, қолган 1 учрашувда дурангга имзо чекилган. Қаршидаги ўзаро учрашувларда жами дарвозаларга 41та тўп киритилган, тўплар нисбати - 26-15ни ташкил этмоқда. Демак, тўплар нисбати бўйича ҳам устунлик қаршиликлар томонида.

“Насаф” ўтган йилги чемпионатда “Локомотив”ни Қаршида 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратган. Учрашувдаги икки голга ҳам ҳужумчи Драган Черан муаллифлик қилган. “Локомотив” жамоаси эса сўнгги бор, 2016 йили Қаршидаги учрашувда 2:1 ҳисобида “Насаф”дан устун келган.

Қаршидаги  сўнгги беш учрашув натижалари

2017 йил. “Насаф” - “Локомотив”   2:0

2016 йил. “Насаф” - “Локомотив”   1:2

2015 йил. “Насаф” - “Локомотив”   1:0

2014 йил. “Насаф” - “Локомотив”  2:5

2013 йил. “Насаф” - “Локомотив”   2:1

Учрашувга оид яна маълумотлар

Бу жамоаларнинг ўртасидаги бўлиб ўтган ҳар бир учрашув футбол ишқибозларида катта қизиқиш ўйғотиб келади. Бу сафар ҳам олдиндан учрашувни шундай ўтишини тахмин қилса бўлади.

Бўлажак учрашув, “Насаф”нинг миллий чемпионатдаги 624-учрашуви бўлади.

Мазкур жамоалар ўтган 5-тур учрашувида дурангга эришди. “Локомотив” – “Қўқон-1912” 1:1, “Навбаҳор” – “Насаф” 0:0. “Аждарлар” ўтган икки турда дуранг қайд этишди. Бу сафар “Насаф” ўз майдонида уч очко учун курашиши турган гап. Бу ҳам ўйиннинг кескин бўлишига сабаб бўлади.

“Локомотив” жамоаси бу учрашувга жиддий йўқотишлар орқали ташриф буюради. Жамоанинг икки нафар етакчи ўйинчисидисквалификация туфайли майдонга туша олмайди. Булар Икром Алибоев ва Родригес Нивалдолардир.

Мамлакатининг  ОЧЛ иштирокчилари саналган мазкур жамоалар, ОЧЛ-2018 гуруҳ босқичининг сўнгги тур учрашуви олдидан туқнаш келишмоқда. Бу учрашувдаги ижобий натижа жамоаларга руҳий далда ҳам беради. “Насаф”нинг бу учрашувда ғалаба қозониши учун яхшигина имконияти бор. Чунки “аждарлар” ўз мухлислари кўз ўнгида тўп тепишади.

Эслатиб ўтамиз, “Насаф” - “Локомотив” жамоалари ўртасидаги учрашув 11 апрел чоршанба куни “Марказий” стадионда соат 20:00да бошланади. Мазкур жамоаларнинг ўринбосарлари ўртасидаги учрашув эса 10 апрел сешанба куни Спутник қўрғонидаги ёшлари қароргоҳи майдонида соат 16:30да бошланади.

Барча футбол ишқибозларини ушбу қизиқарли учрашувга чорлаб қоламиз. 

Манба: www.fcnasaf.uz
Киритилди: 09:36, 10.04.2018.
Ўқилди: 3928 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.