Кириш Регистрация
24/12 21:00 Ал-Муҳаррақ 0-3 Истиқлол
24/12 21:00 Ал-Васл 2-1 Ал-Виҳдат
24/12 21:00 Ал-Аҳли Доҳа 2-0 Андижон
24/12 21:00 Аркадағ 1-0 Холидия
24/12 21:00 Ан-Наср (СА) 5-1 Аз-Завра
24/12 21:00 Гоа 1-2 Истиқлол Душанбе

9 ёшли Хабиб Нурмагомедовнинг айиқ билан олишуви мухлисларни ҳайратлантирди (видео)

Баҳо:
+1 | -

Россиялик аралаш яккакураш жангчиси Хабиб Нурмагомедов Мутлақ жангчилик чемпионатида (UFC) енгил вазнда чемпион бўлгандан кейин унинг мухлислари интернетда бир неча йил аввал эълон қилинган видеони эсга олишди. Ушбу видеода 9 ёшли бўлғуси чемпион айиқ боласи билан кураш тушаётгани тасвирланган.

Видео 1997 йилда Маҳачқалъада олинган. Жангчининг отаси Абдулманоп Нурмагомедов интерьюларидан бирида эслашича, у ўғли Хабиб 9 ёшга тўлганда унга занжирбанд қилинган айиқчани кўрсатиб, “У билан олишишдан кўрқмайсанми?” деб сўраган. Айиқча ҳали кичик бўлишига қарамасдан, Хабибдан оғирроқ ва тумшуқбоғсиз бўлган, бироқ Хабиб ҳеч ҳам чўчимаган.

Хабиб Нурмагомедов UFC’даги чемпионлик камарини америкалик Эл Яквинтага қарши жангда қўлга киритди. У UFC чемпиони унвонини қўлга киритган илк россиялик бўлди. Хабиб ушбу жанги учун 530 минг доллар олган.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 10:28, 10.04.2018.
Ўқилди: 8216 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.