Кириш Регистрация
16/10 19:00 Бунёдкор 1-1 Сўғдиёна
16/10 19:00 Қўқон-1912 2-4 Нефтчи
16/10 19:00 Сурхон 0-0 Хоразм
16/10 23:45 Фрозиноне 4-2 Сассуоло
17/10 00:00 Депортиво 1-1 Леванте
17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

"Пахтакор" - "Қизилқум" учрашуви превьюси

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 6-турида "Пахтакор" 12 апрель куни Тошкентда "Қизилқум"га қарши ўйнайди.

6-тур беллашувидан олдин биз жамоалар тўқнашувларига оид маълумотларни келтириб ўтамиз.

Олий лигада жамоалар 36 учрашувда майдонга тушишган. Ўзаро ўйинлар бўйича устунлик яққол "шерлар" тарафида. 29 баҳсда зафар қучган "Пахтакор" 6 бор рақиб билан дуранг ўйнаган ва бир марта имкониятни бой берган. "Қизилқум" дарвозасига 95 гол урилиб, 21 тўп ўтказиб юборилган.

Тошкентдаги учрашувларнинг 15тасида жамоамиз ғалаба қозониб, 2 дуранг ва 1 мағлубиятни қайд этган. Навоий жамоаси охирги марта сафарда 2010 йил очко олган - 0:0.

Юқори лига тарихида қайд этилган энг йирик натижа - 11:0 ҳисоби жамоаларнинг Навоийда 2007 йил ўтган беллашувида кузатилган. Ўшанда "Пахтакор" мезбонларни ўта йирик ҳисобда доғда қолдирган.

"Пахтакор" ва "Қизилқум" ўртасидаги 37-учрашув 12 апрель, пайшана куни соат 18:00да "Пахтакор" стадионида бошланади.

 

Манба: pakhtakor.uz
Киритилди: 12:11, 10.04.2018.
Ўқилди: 2761 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик