“Челси” ҳужумчиси Альваро Мората ёзда жамоадан кетиши мумкин.
“Cadena Cope” маълумотига кўра, испаниялик ҳужумчини “Челси”нинг Левандовскига қизиқаётгани ташвишга солмоқда. Агар польшалик ҳужумчи Лондонга кўчиб ўтса, Мората асосий таркибдаги ўрнини йўқотиб қўйиши мумкинлигидан чўчияпти. Шу боис агар “Челси” ёзда Левандовскини харид қилса, Мората бошқа клубга ўтмоқчи.