Кириш Регистрация
11/01 00:45 Аталанта 2-0 Торино
11/01 01:00 Валенсия 1-1 Эльче
11/01 16:30 Хитой 1-0 Австралия
11/01 16:30 Лечче 1-2 Парма
11/01 18:00 Райо Вальекано 2-1 Мальорка
11/01 19:00 Таиланд 1-1 Ироқ
11/01 19:00 Фиорентина 1-1 Милан
11/01 20:15 Леванте 1-1 Эспаньол
11/01 22:00 Верона 0-1 Лацио
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа - Кальяри
13/01 00:45 Ювентус - Кремонезе
13/01 01:00 Севилья - Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия

Суперлига: «Пахтакор» қийинчилик билан «Қизилқум»ни таслим этди

Баҳо:
+ | -

Суперлига 6-тури доирасидаги «Пахтакор» ҳамда «Қизилқум» ўртасидаги учрашув ўз поёнига етди. Қизиқарли тарзда кечган баҳсда «шерлар» 2:1 ҳисобида зафар қучишди.

Учрашувнинг 34-дақиқасида Тьяго Безерра ҳисобни очди. Биринчи бўлимда бошқа гол киритилмади.

Иккинчи бўлимда эса кўплаб вазиятлар бўлишига қарамай голни мухлислар узоқроқ кутишди. Бу гол 62-дақиқада меҳмонлар томонидан киритилди. Аниқроғи белгиланган пенальтидан унумли фойдаланган Неманья Йованович ҳисобни тенглаштирган эди.

Аммо бу хурсандчилик узоққа чўзилмади. 76-дақиқада Жалолиддин Машариповга нисбатан ишлатилган қўполлик туфайли бу сафар меҳмонлар дарвозаси томон пенальти белгиланди. Бу вазиятда эса Исмоил Гонсалвеш зарбани ишончли тарзда амалша ошириб, жамоасининг ғалабасини таъминлади.

СУПЕРЛИГА 6-ТУР

«ПАХТАКОР» – «ҚИЗИЛҚУМ» - 2:1 (1:0)

Ҳакамлар: В.Агишев (Тошкент), О.Абдувасилов (Тошкент), С.Шоюсупов (Тошкент), Ж.Мухторов (Тошкент).

Голлар: Тьяго Безеррв (34), Исмоил Гонсалвеш (76-пен) – Неманья Йованович (62-пен.).

Пахтакор: Элдорбек Суюнов, Владимир Козак, Шерзод Аъзамов, Марко Симич (с), Акмал Шораҳмедов, Азим Аҳмедов (Станислав Андреев, 66), Дилшод Раҳматуллаев, Жасур Яхшибоев (Баҳром Абдураҳимов, 64), Жалолиддин Машарипов, Тьяго Безерра, Исмоил Гонсалвеш (Жасур Ҳакимов, 82)

Қизилқум: Эркин Жабборов, Файзулло Қамбаров, Георги Квесиешвили, Муҳсин Убайдуллаев, Шерали Жўраев, Эркин Бойдуллаев, Нодир Камолов (Самандар Шодмонов, 53), Миржалол Қосимов, Артур Геворкян, Дониёр Усмонов (Акмал Рустамов, 65), Неманья Йованович

Огоҳлантиришлар: Шерзод Аъзамов (61), Дилшод Раҳматуллаев (70) – Эркин Жабборов (74).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:26, 12.04.2018.
Ўқилди: 4371 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.