Кириш Регистрация
08/01 00:30 Борнмут 3-2 Тоттенхэм
08/01 00:30 Брентфорд 3-0 Сандерленд
08/01 00:30 Кристал Пэлас 0-0 Астон Вилла
08/01 00:30 Эвертон 1-1 Вулверхэмптон
08/01 00:30 Фулхэм 2-1 Челси
08/01 00:30 Манчестер Сити 1-1 Брайтон
08/01 00:45 Парма 0-2 Интер
08/01 00:45 Торино 1-2 Удинезе
08/01 00:45 Лацио 2-2 Фиорентина
08/01 01:15 Бёрнли 2-2 Ман. Юнайтед
08/01 01:15 Ньюкасл 4-3 Лидс
08/01 16:30 Австралия 2-1 Таиланд
08/01 19:00 Ироқ 0-0 Хитой
08/01 22:30 Кремонезе - Кальяри
09/01 00:45 Милан - Женоа
09/01 01:00 Арсенал - Ливерпуль
09/01 19:00 Қирғизистон - Вьетнам
09/01 21:30 Иордания - Саудия Арабистони
10/01 01:00 Хетафе - Реал Сосьедад
10/01 16:30 БАА - Япония
10/01 16:30 Ливан - Жанубий Корея
10/01 18:00 Реал Овьедо - Бетис
10/01 19:00 Эрон - Ўзбекистон
10/01 19:00 Удинезе - Пиза
10/01 19:00 Комо - Болонья
10/01 20:15 Вильярреал - Алавес
10/01 21:30 Сурия - Қатар
10/01 22:00 Рома - Сассуоло
10/01 22:30 Жирона - Осасуна

18 апрел куни «Спорт ТВ»да ЎФА ва ПФЛ раҳбарияти иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтади

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Профессионал футбол лигаси юртимизда футболни янада ривожлантириш, янги босқичга олиб чиқиш, ёш авлод орасида футболни оммавийлаштириш ва бу йўл орқали соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида бир қатор чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

Юртимиздаги мухлислар томонидан бу борада билдирилаётган фикр-мулоҳазалар, таклифлар ҳам доимо ўрганиб борилиб, ана шу таклиф-мулоҳазалар асосида қарорлар қабул қилиняпти. Асосий мақсад футболимизда шаффофликни таъминлаш, футбол учрашувлари очиқ тарзда, ҳалол курашлар асосида ўтишини назорат қилиб боришдан иборат.

Ўзбек футбол мухлисларининг фикр-мулоҳазаларига қулоқ солиш, улар билан фикр алмашиш ва футболимизни ривожлантириш йўлидаги таклифларни кўриб чиқиш, МТЖ, Олимпия терма жамоаси, болалар футболи, Суперлига ва Про-лига, шунингдек, Ўзбекистон кубоги мусобақасини ўтказиш борасидаги ютуқ ва камчиликларни таҳлил этиш мақсадида шу йилнинг 18 апрель куни соат 18:00да Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Спорт ТВ” телеканалида очиқ мулоқот ташкил этилади. Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси ва “Спорт” телерадиоканалининг қўшма лойиҳаси бўлган “Спорт клуб”нинг навбатдаги сони миллионлар ўйини - футболга бағишланади.

Жонли эфирда намойиш этиладиган ушбу дастурда ЎФА ва ПФЛ раҳбарияти, бўлим бошлиқлари иштирок этишади. Мухлислар ўзларини қизиқтирган саволларни ЎФАнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига ёки қуйидаги электрон почтага жўнатишлари мумкин: media@the-uff.com

Мухлислардан келган барча саволлар умумлаштирилиб, очиқ мулоқот давомида кўриб чиқилади ва ушбу саволларга жавоб бериб ўтилади.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 12:21, 14.04.2018.
Ўқилди: 2771 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.