Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

«Динамо» тақдимот ва конференция ўтказди

Баҳо:
+ | -

“Динамо" жамоаси янги футболчилар тақдимоти ва мухлислар билан учрашув ўтказди.

Айтиш лозимки, шу кунги маросим фақат тақдимот эмас, очиқ давра суҳбати ва мавсум олди йиғилган долзарб савол-жавоблар билан ўтди.

Шу кунги тадбирда “Динамо” жамоасининг барча футболчилари, мураббийлари иштирок этиб, янги футболчилар кенг оммага таништирилди. Журналистлар ҳамда мухлисларда жамоа футболчилари ва мураббийларга ўз саволлари билан мурожаат этиш имконияти бўлди.

Самарқанддаги “Бизнес Центр” биноси залида ўтган конференцияда юзга яқин иштирокчи қатнашди. Тақдимотда дастлаб “Динамо” клуби бош менежери Илҳом Шарипов сўзга чиқиб, мухлисларга жамоанинг янги мавсумга тайёргарлиги ва таркиби борасида ахборот берди ва жамоага келиб қўшилган 9 нафар янги футболчиларни таништирди.

Жумладан, Шоҳруҳ Эшбўтаев 1-рақамни, Илҳом Юнусов 7, Виктор Григорьев 50, Азизбек Суюнов 70, Арам Маркарян 90, Мирзабек Жониқулов 24, Марадона Сафаров 19, Муйдин Мамазулумов 10, Зоҳир Қўзибоевга эса 28-рақамли футболка топширилди.

“Янги мавсум тайёргарлигини икки босқичда Самарқанд ва Тошкентда ўтказдик. Таркибимизни имконқадар кучайтиришга интилдик. Қўл остимиздаги йигитлар билан бош вазифамиз Суперлигага чиқишни мақсад қилганмиз” – деди Илҳом Шарипов.

Ўз навбатида футболчилардан жамоа сардори, самарқандлик тажрибали яримҳимоячи Илҳом Юнусов, Жасур Азимов, ҳимоячи Виктор Григорьев, ҳужумчи Зоҳир Қўзибоевлар сўзга чиқиб, жамоа мавсумга тайёр эканлиги, клуб олдидаги бош вазифа – Суперлигага қайтиш эканлигини таъкидлаб, мухлислар ишончини оқлаш учун бор куч ва маҳоратларини ишга солишларига ваъда беришди.

Савол-жавобларга бой ўтган тадбирда фахрий ва фаол мухлислардан Муродулло ҳожи Қаршиев, Абдуманнон Ҳакимов, Ўктам Жамолов, Искандар Хусаинов, Абдуғани Облоқулов, Зокир Қаюмов, Файоз Ганиевлар сўзга чиқиб, “Динамо” жамоасини ҳар қандай ҳолатда ҳам қўллаб-қувватлашларини маълум қилиб, долзарб мавзуларни кўтаришди. Самарқанднинг яна бир жамоаси “Шердор” клуби бош мураббийи Бахтиёр Сатторов ҳам сўз олиб, жамоанинг бу йилги мақсади “Динамо”га самарқандлик ёш футболчиларни етказиб бериш эканлиганлигини айтиб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Шунингдек, “Самарқанд” телеканалидан журналист Дилмурод Дўстмуродов, “Зарафшон” газетасидан Дилмурод Тўхтаев, “СТВ-Самарқанд” телеканали ва бошқа нашр мухбирлари стадионда яратиладиган шароитлар, клубнинг ҳозирги ҳолати ва мақсади, бу йилги чипталар нархи ва ўйинларнинг вилоят телеканалларида трансляция қилиши борасида муҳим саволларни ўртага ташлашди.

Ўз навбатида вилоят футболи мутасадди раҳбарларидан Бахтиёр Жўраев журналист ва мухлислар саволларига жавоб қайтараркан, “Динамо”га ҳомийлар томонидан шароитлар яратиб берилаётганлигини айтиб, стадионда чипта баҳосини қайтадан кўриб чиқишни ва “Динамо”нинг Про-Лигадаги уй учрашувларини вилоят телерадиокомпанияси орқали эфирга узатиш борасида ишлар олиб борилаётганлигини таъкидлади.

Қизиқарли савол-жавоблар, очиқ давра суҳбати, конференция шаклида ўтган тақдимот маросимида йиғилганлар жамоага янги мавсумга омад ва зафарлар тилашди.

“Динамо” клуби Матбуот хизмати.

Манба: www.fcdinamo.uz
Киритилди: 21:38, 14.04.2018.
Ўқилди: 2399 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.