Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона 0-2 Женоа
15/03 18:00 Мальорка 2-1 Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест 0-0 Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед 3-1 Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас 0-0 Лидс
15/03 19:00 Пиза 3-1 Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло 0-1 Болонья
15/03 19:15 Нефтчи 1-0 Пахтакор
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

Ўсмирлар Олимпия ўйинларига йўлланмаларимиз сони яна биттага кўпайди

Баҳо:
+ | -

Кеча Испаниянинг Барселона шаҳрида байдарка ва каноэда эшкак эшиш буйича бўлиб ўтаётган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳамюртимиз Ислом Абдусаломов спринт ва слалом буйича ўтказилган беллашувлар якунига кўра жаҳонда иккинчи ўринни эгаллаб, Аргентинадаги III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинларига йўлланма олганлиги ҳақида хабар қилгандик.

Шунингдек, қизлар ўртасида спринт ва слалом баҳсларида иштирок этаётган Гулбаҳор Файзиева ҳам спринтдан сўнг биринчи поғонани эгаллаб турганлиги маълум қилинганди.

Бугун мазкур беллашувларнинг слалом баҳслари ташкил қилинди. Қувонарлиси, вакиламиз ушбу йўналишда ҳам энг яхши натижа қайд эта олди ва ўз тенгдошлари орасида жаҳонда тенгсиз деб топилиб, делегациямиз ҳисобига Олимпия ўйинларининг яна бир лицензиясини қўшиб қўйди. Демак, Буэнос-Айресдаги ўсмирлар Олимпия ўйинларига академик эшкак эшиш хамда байдарка ва каноэда эшкак эшиш буйича ўзбекистонлик спортчилар ҳар иккала йуналишда иккитадан йўлланмага эга бўлишди.

Маълумот учун, бугунги кунга қадар ҳамюртларимиз қуйидаги спорт турларида III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинлари лицензиясига эга бўлиб улгуришди:

Оғир атлетика - 3 та

Академик эшкак эшиш - 2 та

От спорти (конкур) - 1 та

Таэквондо - 1 та

Байдарка ва каноэда эшкак эшиш  - 2 та

Эслатиб ўтамиз, III ўсмирлар Олимпия ўйинлари жорий йилнинг 6-18 октябрь кунлари Аргентина пойтахти Буэнос–Айресда бўлиб ўтади.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 19:11, 15.04.2018.
Ўқилди: 1741 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.