УЕФА чемпионлар лигаси ¼ финалининг энг чиройли голи учун ўтказилган сўровнома якунларини эълон қилди.
Унга кўра, ЕЧЛ чорак финалининг энг чиройли голи муаллифи "Ливерпуль" яримҳимоячиси Муҳаммад Салоҳ топилди. Мисрлик футболчининг "Манчестер Сити"га (2:1) урган голига 39% мухлислар овоз берди.
Криштиану Роналдунинг "Ювентус"га (3:0) чалқанча усулда урган голи иккинчи ўринни олди - 30%. Учинчи ўринда "Ливерпуль" яримҳимоячиси Алекс Окслейд-Чемберленнинг голи (14%, "Манчестер Сити"га қарши биринчи ўйиндаги).