Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Равшан Ҳайдаров: «Тошкентдаги йиғин фойдали ва самарали бўлди»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров терма жамоага номзод бўлган футболчилар иштирокида Тошкентда йиғин ўтказгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Йиғин доирасида Ўзбекиситон ОТЖ “Локомотив” клуби ўринбосарларига қарши битта назорат учрашуви ўтказиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Олимпия терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров мазкур йиғини фойдали ва самарали бўлганини айтиб ўтди.

“Тошкентдаги йиғинга 1997 йил ва ундан кейин таваллуд топган футболчиларни жалб қилдик. Асосий мақсад Ўзбекистон олимпия терма жамоасига янги номзодларни саралаб олиш. Хитойдаги Осиё чемпионатида ғалаба қозонган футболчиларнинг имкониятларини яхши билганимиз учун уларни ушбу йиғинга жалб қилмадик.

Олдимизга 2020 йил Токиода бўладиган Олимпиадага йўлланмани қўлга киритиш вазифаси қўйилган. Мазкур вазифани уддалаш учун кўп меҳнат қилишимиз зарур. Ўз ўрнида бизга мана шундай йиғинлар ташкилиб қилиб, барча шароитларни яратиб бераётган Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбариятига ўз миннатдорчилигимни билдириб ўтмоқчиман.

Бундай йиғинлар жуда фойдали ва самарали. Йиғинга нафақат Суперлига, балки Про-лига жамоаларидан ҳам футболчилар жалб қилдик. Ўқув-машғулотлари давомида ўзимиз учун янги футболчиларни кашф қилдик. Про-лигада ҳам ажойиб футболчилар бор. Ҳозирдан шуни айтишим мумкинки, Про-лигада тўп сураётган бир-икки нафар футболчида асосий таркибга кириш учун яхшигина имконият бор.

Янги футболчилар қанча кўп бўлса, рақобат кучаяди. Бу эса барча футболчиларга ўз устиларида тинмай ишлаб бориш учун мотивация беради.

Футболчиларнинг жисмоний ҳолатини синовдан ўтказиш мақсадида, ЎФА Илмий-техник гуруҳи ходимлари билан ҳамкорликда тест-синовлари ўтказдик. Тестлар натижаларини қониқарли деб айтиш мумкин. Олимпия терма жамоаси учун номзод футболчилар учун махсус жисмоний юкламалар ишлаб чиқилди ва улар тўп сураётган жамоалар мураббийларига тақдим қилинди. Биз терма жамоага номзод футболчиларнинг жисмоний ҳолатини доимо назорат қилиб борамиз.

Йиғин давомида “Локомотив” ўринбосарларига учрашув ўтказилди. Ўйин давомида футболчиларнинг майдонда фикрлаш қобилияти, техник-тактик имкониятларин кўздан кечирдик, камчиликларни таҳлил қилиб, тегишли кўрсатмалар бердик.

Бундай йиғинлар йил давомида яна ўтказилади. Олимпия терма жамоаси шу тарзда шакллантириб борилади. 2020 йил Токиода бўладиган Олимпиадага йўлланмани қўлга киритиб, халқимиз, мухлисларимиз олдида юзимиз ёруғ бўлади, деган умиддамиз”, - дейди Равшан Ҳайдаров.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 16:27, 17.04.2018.
Ўқилди: 2426 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.