Кириш Регистрация
23/04 00:00 Севилья 2-1 Мальорка
23/04 20:30 Ўзбекистон 3-0 Вьетнам
23/04 20:30 Кувайт 2-1 Малайзия
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон - Афғонистон
24/04 14:00 Эрон - Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд - Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон - Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян - ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити

Урганч Осиё чемпионатини қабул қилишга тайёр

Баҳо:
+1 | -

Роппа роса 3 кундан сўнг Урганч шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуасида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати расман старт олади. Қитъа чемпионатида шу йилнинг октябрь ойида Аргентинада ўтказиладиган III ўсмирлар Олимпия ўйинларига ҳам йўлланмалар ўйналади. Ташкилий қўмита чемпионатни юқори савияда ўтказиш учун барча шароитларни тайёрлаб қўйган.

Мусобақада Осиёнинг 30 мамлакатидан 311 нафар атлет қатнашади. Ўзбекистон терма жамоаси беллашувларда 30 нафар спортчи билан иштирок этади:

Ўсмирлар ўртасидаги мусобақа.

Ўғил болалар:

-56кг: Нурдиёр Абдуҳалилов (Наманган)
-62кг: Сарвар Жуманиёзов (Хоразм)
-69кг: Асадбек Наримонов (Хоразм)
-69кг: Хакимжон Шамсиддинов (Андижон)
-69кг: Мушарраф Рахимов (Фарғона)
-77кг: Муҳаммадқодир Тоштемиров (Наманган)
-85кг: Алишер Ражабов (Қорақалпоғистон)
-94кг: Мирхосил Мирзабоев (Тошкент.в)
-94кг: Саидмухтор Саидахроров (Андижон)
-94кг: Фозилбек Жуманазаров (Хоразм)
-94кг: Азим Ходжиев (Самарқанд)

Қизлар:

-44кг: Нигора Абдуллаева (Қашқадарё)
-48кг: Зухра Отажанова (Хоразм)
-53кг: Нигора Сувонова (Навоий)
-58кг: Шахлохон Абдуллаева (Хоразм)
-63кг: Зарнигор Абдурахмонова ( Қашқадарё)
-63кг: Кумуш Файзуллаева (Навоий)
-69кг: Турсуной Жабборова (Қашқадарё)
-75кг: Шодмоной Очилова (Қашқадарё)
-75кг: Долера Давронова (Навоий)

Ёшлар ўртасидаги мусобақа.

Йигитлар:

-62кг: Мухаммадали Қахрамонов (Тошкент.в)
-69кг: Адхам Эргашев (Наманган)
-77кг: Рустам Юнусов (Тошкент.в)
-77кг: Умурбай Мавленов (Қорақалпоғистон)
-85кг: Зайнобиддин Махаммадаминов (Наманган)
-105кг: Акбар Жўраев (Тошкент.в)
+105кг: Шахмердан Кемалов (Қорақалпоғистон)

Қизлар:

-58кг: Сайёра Есбергенова (Қорақалпоғистон)
-69кг: Базаргул Рамберганова (Қорақалпоғистон)
-75кг: Гулноза Ахмадова (Навоий)

Шунингдек, Осиё, Европа ва АҚШ мамлакатларидан ташриф буюрадиган мутахассислар мусобақа расмийлари сифатида 20-30 апрель кунлари юртимизда меҳмон бўладилар.

Бугун, 20 апрель кунидан бошлаб бирин-кетин делегациялар юртимизга ташриф буюришни бошлашди. Икки кун давомида мусобақада турли расмий тадбирлар ташкил қилинади. 23 апрель куни эса Осиё чемпионати баҳсларига старт берилади. Мусобақанинг тантанали очилиш маросими ҳам ўша куни соат 15:00 да бошланади. Беллашувлар 30 апрель кунигача давом этади.

Шуни қўшимча қилиш лозимки, юртимизда туризм соҳаси ривожига ўз ҳиссасини қўшиш истагида бўлган Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси 26-30 апрель кунлари спортчи ва мураббийлар учун кўҳна Хива шаҳри бўйлаб саёҳат ташкил қилиб беришни режалаштирган.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 14:29, 20.04.2018.
Ўқилди: 3405 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.