Кириш Регистрация
21/11 18:00 Пахтакор 0-2 ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи - Насаф
22/11 18:15 Қизилқум - Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе - Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик - Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон - Динамо
23/11 17:30 Лестер - Челси
23/11 18:00 Валенсия - Бетис
23/11 19:00 Верона - Интер
23/11 20:00 Борнмут - Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла - Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон - Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм - Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол

Миржалол Қосимов: “Наманганда ҳеч бир жамоага осон бўлмаган”

Баҳо:
+ | -

“Навбаҳор” – “Бунёдкор” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида “қалдирғочлар” вакиллари иштирок этишди.

- Учрашув чиройли ва шиддатли ўтди. “Навбаҳор” жамоасини ғалаба билан табриклайман. Аввал ҳам айтганман, ҳозир ҳам айтаман – Наманганда ҳар қандай жамоа осон ўйин ўтказмаган. Хатто Бразилия терма жамоаси “Навбаҳор” меҳмони бўлса ҳам уларга осон бўлмайди. Мавсумдаги биринчи мағлубият. Жуда аламли мағлубият. Ҳаёт давом этади. Бу каби мағлубиятлар бизни янада кучлироқ қилади, деб ўйлайман. Бугунги ўйин учун шогирдларимдан миннатдорман.

Ечиниш хонасига кириб, ҳар бир шогирдимни қўлини сиқиб, уларга раҳмат дедим. Ростдан ҳам, ёмон ўйнамадик. “Навбаҳор”нинг ғалаба қозонганининг асосий омили сифатида уларнинг 12-ўйинчилари, яъни мухлисларини айтган бўлардим. Бундай босим остида ўйнаган ҳар бир жамоа қийналади. Нима бўлганда ҳам ҳакам хуштагин чалинмагунча ўйинни бўшаштириш керак эмас, - дейди Миржалол Қўшоқович.

- “Навбаҳор”га қарши сафар ўйини оғир ўтишини билардим. Шунга мос равишда жиддий тайёргарлик кўрдик. Ўйинни ёмон ўтказмадик. Афсуски, аламли мағлубиятга учрадик. Кейинги учрашувларни ўйлаган ҳолда тайёргарлигимизни кучайтиришимиз керак, - дейди “Бунёдкор” сафида учрашувнинг энг яхши футболчиси, деб топилган Сардор Собирхўжаев.

Манба: bunyodkor.com
Киритилди: 21:59, 20.04.2018.
Ўқилди: 6335 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.