Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Суперлига: Мухлислар учун стадионларда қўшимча қулайликлар яратилмоқда

Баҳо:
+ | -

Кеча Суперлига 7-туридан ўрин олган яна иккита учрашув бўлиб ўтди. Қизиқарли ва курашларга бой ўтган учрашувни томоша қилиш учун стадионларга келган мухлислар катта завқ олишди.

Стадионларда мухлисларга янада кўпроқ қулайликлар яратиш бўйича ЎФА ва ПФЛ раҳбарияти томонидан клубларга қатъий топшириқ берилган бўлиб, Суперлига жамоалари бу топшириқларни бажариш учун бир қатор чора-тадбирларни амалга оширишмоқда.

Намангандаги стадионда кеча мухлислар ўйиндан олдин муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан совға қилинган 22 минг футболкаларни қабул қилиб олишди. Бундан ташқари стадионда мухлисларнинг енгил тамадди қилишлари, спорт дўконидан клубга тегишли бўлган турли анжомлари харид қилишлари учун уларга шароитлар яратиб берилди.

Навоийда эса “Ёшлик” спорт мажмуаси чинакам байрам тусини олди. Клуб ташаббуси ва тадбиркорларнинг саъй-ҳаракатлари билан стадион атрофида катта-кичик ёшдаги томошабинларнинг маданий дам олишлари учун кўнгилочар тадбирлар ташкил этилди. Турли аттракционлар ўйиндан олдин нафақат ёш болакайларни, балки катта ёшдаги мухлисларни ҳам вақтларини чоғ ўтказишга катта ёрдам берди. Бу каби чора-тадбирлар стадионга ташриф буюрадиган мухлисларнинг сони янада ошиб боришига хизмат қилиши аниқ.

7-тур
“НАВБАҲОР” – “БУНЁДКОР” - 2:1 (0:1)
20 апрель Наманган шаҳри. “Марказий” стадион. 21600 томошабин. 
Ҳакамлар: Равшан Эрматов (Тошкент), Абдуҳамидулло Расулов (Тошкент), Жаҳонгир Саидов (Тошкент).

"Навбаҳор": Ботирали Эргашев, Остон Ўрунов, Аюбхон Нўъмонов (Сардор Сулаймонов, 57), Азизбек Турғунбоев, Ненад Иньяц (Беҳруз Саъдиллоев, 89), Мирзоҳид Ғофуров, Аъзамжон Алиев, Давронбек Ҳошимов, Жаҳонгир Меҳмонов, Томислав Пайович (Зоҳир Пиримов, 46), Дарко Станоевич.

"Бунёдкор": Суҳробжон Султонов, Рустам Ашурматов (Ислом Қобилов, 41), Акром Комилов, Анвар Ғофуров, Жавлон Иброҳимов, Шаҳзодбек Нурматов (Филип Райевац, 78), Муроджон Тошматов, Сардор Собирхўжаев, Мирғиёс Сулаймонов, Хуршид Ғиёсов, Миржамол Қосимов (Даврон Умиров, 64),

Голлар: Н.Иньяц (58) – Ж.Меҳмонов (90+4).

Огоҳлантиришлар: О.Ўрунов (48), Н.Иньяц (59), М.Ғофуров (63), Ж.Меҳмонов (79) - А.Комилов (33), М.Сулаймонов (70), Ф.Райевац (90+4), А.Ғофуров (ўйиндан сўнг). 
Назоратчи – Марат Исмоилов (Тошкент).
Комиссар – Маъмур Саидқосимов.

“ҚИЗИЛҚУМ” – “НЕФТЧИ” - 1:0 (1:0).

20 апрель. Навоий шаҳри. “Ёшлар” спорт мажмуаси ўйингоҳи. 11450 томошабин.
Ҳакамлар: Шерзод Қосимов (Тошкент), Андрей Снетков (Янгийўл), Султонмурод Улфатов (Тошкент вил.).

“Қизилқум”: Евегений Черемисин, Эркин Бойдуллаев, Гиорги Квесиешвили, Алишер Саноев (Миржалол Қосимов, 59), Дониёр Усмонов (Элгужа Григалашвили, 79), Файзулла Қамбаров, Артур Геворкян, Муҳсин Убайдуллаев, Шерали Жўраев, Андрей Сидоров (Самандар Шодмонов, 46), Неманья Йованович.

“Нефтчи”: Абдумавлон Абдужалилов, Шукурали Пўлатов, Суннатилла Эрматов, Аббосбек Махсталиев, Абдул Азиз Юсупов (Анвар Бердиев, 78), Аброрбек Исмоилов, Авазбек Ўлмасалиев, Ҳусниддин Ғофуров, Абдужамол Исроилов, Абдураҳмон Абдулҳақов (Муродбек Бобожонов, 61), Аваз Агалиев.

Гол: Г.Квесиешвили (5).

Огоҳлантиришлар: М.Убайдуллаев (10), А.Сидоров (41) – А.Абдулҳақов (18), Ш.Пўлатов (25), Ҳ.Ғофуров (90+2).

Назоратчи - Олег Дачев.

Комиссар - Алексей Фролов.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 10:36, 21.04.2018.
Ўқилди: 2170 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.