Кириш Регистрация
06/01 16:00 Вьетнам 2-0 Иордания
06/01 19:00 Саудия Арабистони 1-0 Қирғизистон
06/01 19:00 Пиза 0-3 Комо
06/01 22:00 Лечче 0-2 Рома
07/01 00:45 Сассуоло 0-3 Ювентус
07/01 01:00 Вест Хэм 1-2 Ноттингем Форест
07/01 16:30 Япония 5-0 Сурия
07/01 16:30 Жанубий Корея 0-0 Эрон
07/01 19:00 Ўзбекистон 0-0 Ливан
07/01 21:30 Қатар - БАА
07/01 22:30 Болонья - Аталанта
07/01 22:30 Наполи - Верона
08/01 00:30 Борнмут - Тоттенхэм
08/01 00:30 Брентфорд - Сандерленд
08/01 00:30 Кристал Пэлас - Астон Вилла
08/01 00:30 Эвертон - Вулверхэмптон
08/01 00:30 Фулхэм - Челси
08/01 00:30 Манчестер Сити - Брайтон
08/01 00:45 Парма - Интер
08/01 00:45 Торино - Удинезе
08/01 00:45 Лацио - Фиорентина
08/01 01:15 Бёрнли - Ман. Юнайтед
08/01 01:15 Ньюкасл - Лидс
08/01 16:30 Австралия - Таиланд
08/01 19:00 Ироқ - Хитой
08/01 22:30 Кремонезе - Кальяри

Суперлига 10-турида стадионларда мухлисларга бепул "Pepsi" тарқатилади

Баҳо:
+ | -

Суперлига учрашувлари тобора қизғин тус олмоқда. Жамоалар ҳар бир ўйинда ғалаба учун астойидил курашишмоқда, бу эса учрашувларни томоша қилиш учун стадионларга ташриф буюраётган мухлисларга ҳам катта завқ бағишлаяпти.

Ўз ўрнида Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Профессионал футбол лигаси раҳбарияти стадионларга янада кўпроқ футбол мухлисларини жалб қилиш мақсадида бир қатор чора-тадбирларни амалга оширишмоқда.

Суперлиганинг 10-тури ўзига хос кичик юбилей тур ҳисобланади. Мана шу турда стадионларда ҳақиқий футбол байрами ташкил қилиш, мухлисларга янада кўпроқ қулайликлар яратиш мақсадида бир қатор қизиқарли янгиликлар йўлга қўйилади.

Жумладан, 10-турда ўйинлар бўлиб ўтадиган 6та стадионнинг ҳар бирида ўйинни томоша қилиш учун келган мухлисларга Суперлига титул ҳомийси “PEPSI” компанияси томонидан бепул салқин ичимликлар тарқатилади.

10-тур ўйинлари олдидан стадионларда эстрадамиз юлдузлари иштирокида қизиқарли шоу-дастурлар намойиш қилинади.

Шунингдек, стадионларга оилавий ташриф буюрадиган мухлислар ва жажжи болакайлар учун бир қатор қизиқарли аттракционлар, турли совринли ўйинлар ташкил қилинади. Стадионларда велосипед ва роликлар ижараси йўлга қўйилиб, ўйин бошлангунга қадар мухлислар улардан фойдаланишлари мумкин бўлади.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан 10-турнинг ҳар бир ўйинига 2 мингтадан чипталар бепул мухлисларга тарқатилади.

Суперлига учрашувларини томоша қилиш учун стадионларга келган мухлислар шу куни мазза қилиб ҳордиқ чиқаришлари, вақтлари чоғ ўтказиб, қизиқарли курашларга бой чемпионат ўйинларини томоша қилиш имкониятига эга бўлишади.

Суперлига учрашувларини томоша қилиш учун стадионларга ташриф буюринг ва ўзингизни севимли жамоангизни қўллаб-қувватланг!

 

Манба: the-uff.com
Киритилди: 10:13, 22.04.2018.
Ўқилди: 5572 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Европада Қозоғистон ва Ўзбекистондан чиққан футбол истеъдодлари баҳоланди [2826]

“Бир соат давомида умуман гапирмади” — Ҳабиб Абдуқодир Ҳусанов билан учрашди (фото) [2620]

Transfermarkt 2025 йилда трансфер қиймати энг кўп ошган ўзбекистонлик футболчилар рейтингини эълон қилди [2546]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-январь куни 6 та футбол ва 2 та футзал ўйини жонли трансляция қилинади [2337]

Таниқли мураббий "Манчестер Юнайтед"да текинга ишлашга тайёр [2135]

U-23 Осиё кубоги старт олди: 6 январь кунги ўйинларда қайд этилган натижалар [1856]

Месси фаолиятини якунлагандан кейин нима иш билан шуғулланишини айтди [1787]

Африка кубоги. Чорак финалнинг барча жуфтликлари маълум бўлди [1778]

«Манчестер Сити»нинг янги юлдузи қачон жамоа учун тиббий кўрикдан ўтиши маълум [1633]

Флетчер: "Мен дарҳол сэр Алекс Фергюсонга қўнғироқ қилдим" [1625]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.