"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола "Арсенал"нинг собиқ футболчиси, ҳозирда "Нью-Йорк Сити" бош мураббийи Патрик Виейра "канонирлар"ни бошқаришга тайёрлигини айтди.
"Албатта, Виейра топ-мураббий бўлишга тайёр. Арсеннинг ўрнига кўплаб номзодлар кўрилмоқда ва "Арсенал" энг яхшисини танлайди. Аммо мен ишонаманки, Виейра бу ишга тайёр. Рўйхатдагиларнинг ҳаммаси тайёрлар.
Виейра — иқтидорли йигит, унинг салоҳияти кун келиб юзага чиқади. Мен унинг фаолиятини кузатганман ва ўйлайманки, у яхши мутахассис. Албатта, АПЛ ўзгача чемпионат", - дейди Гвардиола.