Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Мухлис отган жисм мураббийнинг бошини ёрди

Баҳо:
+ | -

“Бешиктош” ва “Фенербаҳче” ўртасида  Туркия кубоги учун кечган ярим финал баҳсининг жавоб учрашуви 57-дақиқада тўхталди. Чунки томошабинлар томонидан отилган қаттиқ жисмлардан бири “Бешиктош” мураббий Шенол Гунешнинг бошини ёрди.

Ўша заҳоти тез тиббий ёрдам кўрсатилиб, мезбонлар устози шифохонага ётқизилди. Хабарларга қараганда,  мураббийга шифохонадан жавоб берилган.

“Дерби” мақомига эга баҳсда Шенол Гунешнинг бошини ёриб, жанжалнинг асосий сабачисига айланган мухлис полиция томонидан қўлга олинган. Безорининг номи ошкор этилмаяпти.

Бироқ у тергов жараёнида айбига иқрор бўлиб, “Қарасам, жанжал бошланиш арафасида. Қўлимдаги тошни зар билан стадионга отдим. Аммо бирор кимсага жароҳат етказишини кутмагандим”, деди.

Истанбул ички ишлар мудирлиги томонидан айбдорнинг ҳужжатлари ўрганлиганида, у аввал ҳам безорилиги туфайли бир неча бор панжара ортида “меҳмон” бўлганлиги аниқланди.

Шифохонадан чиққан мураббий Шенол Гунеш эса шундай дейди: “Ўйин одатдагидай  бир кутган сценарий остида кечаётганди. Шогирдларим бурчак тўпини киритишаётганда, Толгани захирага олиш учун майдон четига бориб чақирдим. Кейин нима бўлганини эслолмайман. Ўзимга келганимда майса устида ётардим. Бундай мухлислик футболнинг томошабоплигига зарар бермоқда. Тезроқ фанатларга қарши бирор чора топиш керак. Акс ҳолда майдондан ярадор ҳолатда чиқиб кетадиганлар сони ортаверади”.

Айтиш мумкинки, “Бешиктош” ва “Фенербаҳче” ўртасидаги Туркия кубоги ярим финал жавоб учрашувига меҳмонлар томонидан 2 мингдан зиёд мухлис келган. Улар ўйин бошланмасидан олдин, шаҳар ичида ҳам безориликларни амалга оширишган. “Бешиктош” мухлислари ҳам улардан қолишмаган. Улар стадионга келиш чоғида 3 та автобуснинг ойнагини синдиришгани айтилмоқда.

Хуллас, безорилик туфайли тўхтатилган ўйинни қайта ўтказиш учун Туркия футбол федерацияси катта йиғилиш ўтказди. Ушбу учрашув 25 апрель куни бўлиб ўтади. Ўйинга ҳар бир мухлис қаттиқ назорат остида киритилиши маълум қилинди.

Манба: www.qalampir.uz
Киритилди: 16:53, 23.04.2018.
Ўқилди: 4040 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.