Кириш Регистрация

ЎФА Эрон миллий терма жамоасининг таклифига ижобий жавоб қайтарди

Баҳо:
+ | -

Шу йилнинг 17 май куни Эрон ва Ўзбекистон миллий терма жамоалари Теҳронда халқаро ўртоқлик учрашуви ўтказиши белгилаб қўйилганди.

 ЎФА ҳамда ПФЛ ўз режаларини шунга мослаштирди. Бироқ кейинроқ Эрон томони учрашувни 19 май санасида ўтказишни сўради.

Натижада Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги беллашувнинг ўтиши сўроқ остида қолди.

 Аммо Ўзбекистон терма жамоаларига жавобгар бўлган мураббийлар ЖЧ—2018 учун тайёргарлик кўраётган жамоага қарши ўйинни фойдали деб ҳисоблаб келаётганди.

Мазкур беллашув айниқса Осиё Ўйинларида иштирок этиши мумкин бўлган футболчилар учун навбатдаги мактаб вазифасини ўтаб бериши мумкин эди.

 Шундан келиб чиқиб, ЎФА терма жамоаларга нисбатан кўпроқ футболчиларини бераётган Суперлига клублари бош мураббийлари билан йиғилиш ўтказди.

Унда “Пахтакор” устози Шота Арвеладзе, “Насаф” бош мураббийи Рўзиқул Бердиев, “Бунёдкор” етакчиси Миржалол Қосимов ҳамда “Навбаҳор” натижалари учун жавобгар бўлган Илҳом Мўминжонов иштирок этди. Шунингдек, йиғилишда ПФЛ вакиллари ҳам қатнашди.

 Якунда Эрон футбол федерацияси билан келишув ўз кучида қолди. Учрашув 19 май санасига сурилган бўлса-да, Ўзбекистон термаси Теҳронга боради. Фақат бунда Ўзбекистон термасига легионер футболчилар жалб этилмайди ва асосан Осиё Ўйинларида иштирок этиши мумкин бўлган футболчилар хизматидан фойдаланилади.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 17:14, 25.04.2018.
Ўқилди: 7516 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3361]

Ламин Ямал 358 млн евро билан дунёнинг энг қиммат футболчисига айланди (CIES) [3212]

Флорентино Перес: «Пайшанба куни «Реал»нинг келаси мавсум учун илк шов-шувли трансферини эълон қиламан» [3081]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [2923]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [2901]

Жозе Моуриньо «Арсенал» ҳимоячисига кўз тикди [2813]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [2578]

«Реал»да Тчуаменининг ўрнини ким эгаллаши мумкинлиги маълум бўлди [1970]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [1857]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [1742]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик