"Интер", "Рома" ва "Наполи" клубларининг собиқ бош мураббийи Оттавио Бьянки "Ювентус"нинг инқирозда эканини айтди.
Туринликлар "Наполи"га ўз уйларида 0:1 га ютқаздилар ва чемпионлик учун курашда неаполликларни ўзларига яқинлаштириб олдилар.
"Ювентус" гол ўтказмаса бўладиган вазиятда ўтказиб юборди. Бурчак тўпи тепилаётганда рақиб ҳимоячисини ёлғиз қолдириш керакмас. Мен бундай ўйинни кутган эдим, чунки "Юве" анчадан буён инқирозда. "Наполи" ҳам яхши формада эмас, аммо чемпионлик учун уларда ҳамма нарса бор.
Мен "Наполи"нинг чемпион бўлишини истайман, аммо унутмаслик керакки мухлисларнинг фантастик қўллаб-қувватлаши ҳам жамоани чемпион қила олмайди. Жамоа атрофдаги воқеаларга чалғимай, диққатини жамлаш керак", - дейди Бьянки.