"Барселона"нинг собиқ бош мураббийи Луис Энрике "Арсенал"ни бошқаришга тайёр, аммо унинг ўз шарти бор.
The Sun хабарига кўра, Луис Энрике ёзги трансферла учун 200 миллион фунт ажратилишини истамоқда. Унинг бош трансфер нишони - "Рома" яримҳимоячиси Ража Наингголан.
Аввалроқ, "Аренал" раҳбарияти янги мураббий учун ёзги трансферлар учун 50 миллион фунт ажратилишини маълум қилган эди.
"Канонирлар"нинг кўп йиллик устози Арсен Венгер ёзда истеъфога чиқади. Унинг ўрнига испаниялик мутахассисдан ташқари "Нью-Йорк Сити" устози Патрик Виейра, "МанСити" ёрдамчи мураббийи Микель Артете номзодлари кўрилмоқда.