Кириш Регистрация
04/11 00:45 Интер 1-0 Венеция
04/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-1 Бетис
04/11 19:00 Ал-Васл 1-1 Ас-Садд
04/11 21:00 Ал-Аҳли (СА) 5-1 Аш-Шорта
04/11 21:00 Персеполис 1-1 Ал-Ғарафа
04/11 22:30 Эмполи 1-0 Комо
04/11 22:30 Парма 0-1 Женоа
04/11 23:00 Ал-Ҳилол 3-0 Истиқлол
05/11 00:45 Лацио 2-1 Кальяри
05/11 01:00 Сельта 1-0 Хетафе
05/11 01:00 Фулхэм 2-1 Брентфорд
05/11 13:00 Сентрэл Кост - Шангхай Шенхуа
05/11 15:00 Кавасаки Фронтале - Шангхай Порт
05/11 15:00 Виссел Кобе - Квангжу
05/11 17:00 Жоҳор Дорул Таъзим - Ульсан Хёндэ
05/11 19:00 Пахтакор - Ар-Райян
05/11 23:00 Ан-Наср (СА) - Ал-Айн

Равшан Ҳайдаров: "Индонезиядаги Халқаро мусобақа янги футболчиларни синовдан ўтказиш имкониятини беради"

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Халқаро мусобақада иштирок этиш учун Индонезияга етиб боргани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик. Вакилларимиз бугун мусобақадаги ўз иштирокларини КХДР терма жамоасига қарши ўйин билан бошлашади.

Ўйиндан олдин Олимпия терма жамоамиз бош мураббийи Равшан Ҳайдаров матбуот анжуманида иштирок этиб, ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Ушбу мусобақада иштирок этаётганимиздан хурсандман. Бу ердаги кўпгина ҳамкасбларим билан қишда Хитойда ўтган Осиё чемпионатида кўришгандик. Яна кўришиш насиб этди. Ўйлайманки, мусобақа ташкилий жиҳатдан аъло даражада ўтади. Бунга ишончим комил.

Индонезиядаги мазкур Халқаро турнир ёзда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларидан олдин янги футболчиларни синовдан ўтказиш учун яхши имконият тақдим қилади. Шунингдек, Осиё ўйинларига ташриф буюришдан аввал бу мусобақа орқали биз Индонезиядаги муҳит, иқлим, шароитлар ҳақида тасаввурга эга бўлиб олишимиз мумкин. Шу жиҳатдан олиб қарайдиган бўлсак, бу мусобақа барча терма жамоалар учун муҳим деб ўйлайман”, - деди Равшан Ҳайдаров.

Матбуот анжуманига йиғилган журналистлар Равшан Ҳайдаровдан нима учун Осиё чемпиони бўлган футболчиларнинг барчасини ушбу мусобақага олиб келмагани ҳақида сўрашди.

“Мазкур мусобақа миллий чемпионатимиз - Суперлига ўйинлари бўлиб ўтаётган пайтга тўғри келиб қолди. Осиё чемпиони бўлган аксар футболчилар ўз клубларида асосий футболчи ҳисобланишади.

Қолаверса, биз ушбу мусобақада бошқа футболчиларга ҳам ўзларини кўрсатиш учун имкон бериш ниятидамиз”, - деб айтиб ўтди Равшан Ҳайдаров.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 10:57, 27.04.2018.
Ўқилди: 3447 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.