Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Шукурали Пўлатов: «Нефтчи»нинг омадсизликлари – вақтинчалик ҳолат»

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, Суперлига баҳсларини омадсиз ўтказаётган «Нефтчи» Ўзбекистон кубоги нимчорак финал босқичига чиқди. Фарғоналик футболчилар 1|16 финал босқичини Ғузорда Про-лига вакили ҳисобланган «Шўртан» жамоасига қарши ўтказиб, 2:0 ҳисобида зафар қучишди.

Ўйиннинг иккинчи бўлимида Авазбек Ўлмасалиев ва Мурод Бобожонов томонидан урилган икки гол «Нефтчи»нинг кейинги раундга чиқишини таъминлади. Лекин водийликларнинг чемпионатдаги ишлари юришмаяпти.

«Нефтчи» ортда қолган ўйинларда икки очко жамғариб, турнир жадвалининг сўнгги поғонасида бормоқда. Биз «Нефтчи» сардори Шукурали Пўлатовдан интервью олдик.

- Шукурали, «Нефтчи» мамлакат кубогининг навбатдаги босқичига йўл олди. Ғузордаги ўйинда икки тўп фарқи билан ғалаба қозондинг­лар. «Шўртан» сизларга муносиб қаршилик кўрсата олмадими ёки «Нефтчи» ўша куни рақибига нисбатан кучлироқ эдими?

- «Шўртан»га қарши ўйин биз учун анча қийин ва мураккаб кечди. Мезбонлар қарши ҳужум тактикаси асосида ҳаракат қилишди ва бу ҳолат бизга етарлича ташвиш туғдирди. Мураббийларимиз биздан талаб қилган ўйинни кўрсата олганимиз учун ҳам ғалабага эришдик, деб ўйлайман. Шу куни жамоамизнинг барча чизиғи яхши ўйнади.

- Клуб раҳбарияти «Нефтчи» олдига кубок баҳсларида ҳам аниқ мақсад қўйганми?

- Ўзбекистон кубогида ҳам имкон қадар узоқроққа етиб боришимиз керак. Умуман олганда, биз ҳар бир учрашувда майдонга ғалаба илинжида тушамиз.

Мухлисларимизни хушнуд этишга астойдил интиляпмиз. Лекин қаердадир омад келмаяпти, баъзи ўйинларда рақиб кучлилик қилмоқда. Ўйлайманки, жамоамиз турдан-турга шаклланиб боряпти.

- Жамоа Суперлигада омадсиз иштирок этяпти. Бунинг сабаблари нимада? «Нефтчи» мухлислари буни вақтинчалик ҳолат сифатида қабул қилсалар бўладими?

- Албатта, вақтинчалик ҳолат. Жамоамиз омадсизликдан чиқиб кетиш учун ҳаракат қиляпти. Футболчилар машғулотларда катта иштиёқ билан ишлашмоқда. Ишонаманки, «Нефтчи»нинг ижобий натижа билан якунланадиган ўйинлари ҳали олдинда.

- Менимча, таркиб ёмон эмас. Нима етишмаяпти, деб ўйлайсиз?

- Жамоа мавсум бошланишига жуда оз вақт қолганда тўпланди. Фикримча, омадсиз иштирокка асосий сабаб шу ҳолат бўлса керак. Чунки мураббийлар ўқув-машғулот йиғинини ўзлари хоҳлагандек ўтказа олишмади, селекция ишларини амалга оширишолмади.

- Жамоангиз чемпионат доирасидаги ҳозирча сўнггиси бўлиб турган ўз майдонидаги учрашувда «Бухоро»га имкониятни бой берди. «Нефтчи» ўша ўйинда мағлубиятга лойиқмиди?

- Бу учрашувни бевосита стадиондан ва телевизордан томоша қилганлар шунга гувоҳ бўлишдики, «Нефтчи» шу куни мағлубиятга лойиқ эмасди. Биз ҳужумкор ва мазмунли футбол намойиш этгандик.

Лекин якуний зарбаларни беришда хатоликларга йўл қўйдик. Бу - футбол, унда кимдир ютади, кимдир ютқазади.

- Ўтган мавсум «Қизилқум» жамоасида тўп сурдингиз. Бу йил эса «Нефтчи» шарафини ҳимоя қиляпсиз. Навоийдан кетишингизга етарлича сабаблар бормиди?

- Ҳа, бунинг ўзига яраша сабаблари бор эди. Лекин буни ҳозир ошкор қилмоқчи эмасман. Шуни аниқ биламанки, «Қизилқум» яхши жамоа. Ўша пайт клубдан кетишим керак эди ва ўйлашимча, тўғри қарорга келдим.

- «Қизилқум»даги маошларингизнинг ҳаммасини олдингизми? Клуб сиздан қарз бўлиб қолмадими?

ДАВОМИ

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 14:34, 27.04.2018.
Ўқилди: 2742 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.