Кириш Регистрация
27/05 00:00 Севилья 1-2 Барселона
27/05 19:00 Локомотив 1-1 Сурхон

ЎФА Футболни ривожлантириш бошқармаси ходимлари Фарғона ва Наманганда бўлдилар

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, Республикада болалар футболини ривожлантириш мақсадида ЎФАда янгидан ташкил қилинган Футболни ривожлантириш бошқармаси ходимлари водийда бўлдилар.

Андижондан кейинги сафар Фарғона ва Наманган вилоятларига амалга оширилди. Сафардан мақсад, ҳар бир вилоятда ўз биринчилигини йўлга қўйиш. Бу 2002-2005 йиллар оралиғида туғилган футболчилар ўртасидаги мусобақа бўлиб, ҳар якшанба куни тур ўйини бўлиб ўтадиган чемпионат тизимидир.

Баҳром Холмирзаев бошқарувидаги Наманган вилоят футбол федерацияси биринчилардан бўлиб водийда вилоят биринчилигини йўлга қўйганганлигини эътироф этиш керак. Айни пайтда 2002-03, 2004-05, 2006-07 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида уй-сафар кўринишидаги вилоят чемпионати давом этаяпти.

Худди шундай тартибдаги чемпионатлар Республиканинг қолган вилоятларида ҳам амалга оширилиши лозим бўлади. Бу борада Фарғона футбол федерациясида бошқарма билан ҳамкорликда иш режаси ишлаб чиқилди. Режага кўра Фарғона вилояти қуйидаги зоналарга бўлинади.

1-ҳудуд. Фарғона Қувасой шаҳарлари, Фарғона, Қува ва Сўх туманлари.
2-ҳудуд. Марғилон шаҳар, Қўштепа, Тошлоқ ва Ёзёвон туманлари.
3-ҳудуд. Қўқон шаҳар, Бешариқ, Данғара, Ўзбекистон ва Фурқат туманлари.
4-ҳудуд. Бувайда, Боғдод, Учкўприк, Риштон ва Олтиариқ туманлари.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 14:43, 27.04.2018.
Ўқилди: 1752 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.