Европа чемпионлар лигаси яримфиналиида "Рома" - "Ливерпуль" жавоб учрашуви арафасида ҳар икки клуб вакиллари, Рим полицияси ва УЕФА расмийлари ўртасида мажлис бўлиб ўтди.
Мажлисда мухлислар ўртасида келиб чиқиши мумкин бўлган жанжаллар масаласи кўриб чиқилди ва қарорлар чиқарилди. Қарорларнинг бирида ўйин арафасида кўчада спиртли ичимликлар сотиш ва ташиш тақиқаланди. Тақиқ барларга тегишли бўлмай, футбол ишқибозларининг супермаркетларда арзон спиртли ичимликлар сотиб олиб, кўчада ичмасликларини таъминлаш учун қўйилган.
Шунингдек, Римда "Ливерпуль" ишқибозлари учун махсус зоналар яратилиб, улар кўп сонли полициячилар билан қўриқланади. Маҳаллий полиция биринчи ўйинда бўлган воқеалар такрорланишидан хавфсирамоқда. Англияда полиция тартибсизлик натижасида икки римликни ҳибсга олган, тўқнашув натижасида "Ливерпуль"нинг 53 ёшли ишқибози оғир кома билан шифохонада ётибди.
"Рома" - "Ливерпуль" ўйини 2 май куни "Олимпико" стадионида бўлиб ўтади. Биринчи ўйинда "Ливерпуль" 5:2 ҳисобида ғалаба қозонган.