Кириш Регистрация
09/05 00:00 Реал Мадрид 2-1 Бавария
10/05 23:45 Фрозиноне - Интер
11/05 00:00 Ницца - Гавр
11/05 00:00 Брест - Реймс
11/05 00:00 Алавес - Жирона
11/05 16:30 Фулхэм - Манчестер Сити
11/05 17:00 Мальорка - Лас-Пальмас
11/05 19:00 Вулверхэмптон - Кристал Пэлас
11/05 19:00 Борнмут - Брентфорд
11/05 19:00 Эвертон - Шеффилд Юнайтед
11/05 19:00 Ньюкасл - Брайтон
11/05 19:00 Тоттенхэм - Бёрнли
11/05 19:00 Вест Хэм - Лутон
11/05 19:15 Вильярреал - Севилья
11/05 21:00 Наполи - Болонья
11/05 21:30 Ноттингем Форест - Челси
11/05 21:30 Гранада - Реал Мадрид
11/05 23:45 Милан - Кальяри
12/05 00:00 Атлетик Бильбао - Осасуна

Превью: «Насаф» - «Сўғдиёна»

Баҳо:
+ | -

«Насаф» 9-тур учрашувини Жиззахнинг «Сўғдиёна» жамоасига қарши ўтказади. Учрашув 30 апрел душанба куни «Марказий» стадионимизда соат 20:00да бошланади.

Pepsi Суперлига. 9-тур

«НАСАФ» – «СЎҒДИЁНА»

30.04.2018. «Марказий» стадион. 20:00да

Бош ҳакам: Акобирхўжа Шукуруллаев (Тошкент)

Қанот ҳакамлари: Дониёр Сайлавов (Тошкент), Ришат Нўъмонов (Тошкент)

Захира ҳаками: Элёр Турсунов (Бухоро)

Назоратчи: Артём Арутюнов (Тошкент).

Комиссар: Бекзод Арипов.

Ўзаро учрашувлар тарихидан

Жамоалар миллий чемпионат доирасида бунгача ўзаро 34 маротаба куч синашган. Шулардан 27та ўйинда «аждарлар»нинг қўли баланд келган. 1та ўйинда ўзаро дуранг қайд этилган. Ушбу тарихий дуранг 1998 йил Қаршида қайд этилган. 6 учрашувда «Сўғдиёна» жамоаси ғалаба қозонган. Ўзаро учрашувларда 105 марта дарвозаларга гол киритилган. Тўплар нисбати бўйича ҳам устунлик жамоа томонида – 76:29.

«Сўғдиёна» футболчилари сўнгги марта 2008 йил 29 августда бўлиб ўтган Жиззахдаги учрашувда «Насаф»ни мағлубиятга учратган. Шундан кейинги ўзаро бўлиб ўтган 14 учрашувда ҳам жамоа кетма-кет ғалаба қозониб келмоқда.

Ўтган йилги ўзаро учрашувлар натижаси

ЎзПФЛ 4-тур. 30.03.2017

«Насаф» (Қарши) - «Сўғдиёна» (Жиззах) 4:0 (2:0) 4122 томошабин

Ғузор ш., «Ғузор» марказий стадиони. 17:00да

Голлар: Драган Черан, 18’-1:0, 82’-3:0, Одилжон Ҳамробеков, 22’-2:0, Бобир Абдуҳолиқов, 89’-4:0.

ЎзПФЛ 19-тур

«Сўғдиёна» (Жиззах) – «Насаф» (Қарши) 0:3 (0:2). 1502 томошабин

26.09.2017. «Сўғдиёна» стадиони. 17:00да

Голлар: Игор Голбан, 34’-0:1, Жасур Ҳасанов, 35’-0:2, Ислом Кенжабоев, 74’-0:3

Қаршида бўлган ўзаро учрашувлар тарихидан

Мазкур жамоалар Қаршида ўзаро 17та учрашувда майдонга тушишган. Бу учрашувларда 1 марта «Сўғдиёна» жамоасининг, 15 марта «Насаф»нинг қўли баланд келган. Қаршида ўтказилган ўзаро учрашувларнинг фақат биттасида голсиз дуранг қайд этилган. Қаршидаги учрашувларда дарвозаларга жами 60та гол киритилган. Голлар нисбати бўйича устунлик жамоа томонида - 45:15.

Ушбу жамоалар 1997 йилги мавсумдан ўзаро майдонга тушган бўлсаларда, «Насаф» сафардаги илк ғалабасини 2000 йилги мавсумда қўлга киритган. Бу учрашувда жамоа кичик 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган, учрашувдаги голни Рустам Абдуллаев киритган.

«Сўғдиёна» жамоаси Қаршидан сўнгги бор 2004 йили ғалаба билан қайтган. Бу учрашув 2:3 ҳисобида жиззахликлар фойдасига ҳал бўлган. Қаршида қайд этилган илк ва ягона дуранг 0:0 натижа эса 1998 йили бўлган.

Ўзаро қайд этилган йирик ҳисоблар

Жамоа жиззахликларни энг йирик 4:0 ҳисобида мағлуб этган. «Сўғдиёна» эса 3:2 йирик ҳисобидаги ғалабага эришган.

Ўзаро ўйинларда «аждарлар» олти марта йирик ҳисобда ғалаба қозонган (3:0 – 2000, 2009, 2016 йил, 4:1 – 2004, 2009, 4:0 - 2017).

Яна бир қизиқарли факт, ушбу жамоаларнинг ўзаро учрашувларда энг «яхши кўрган» ҳисоби - 2:1 ёки 1:2дир. Ўзаро ўтказилган 31 учрашувда бу ҳисоб 9 марта такрорланган.

Ўзаро учрашувларда энг кўп гол киритган футболчилар

Ўзаро ўйинларда Зафар Холмуродов жиззахликлар дарвозасини 8 марта нишонга олган. Ҳанузгача ҳеч бир футболчимиз жиззахликлар дарвозасини шунча ишғол эта олмаган. Шунингдек, Бахтиёр Давлатов ва айни пайтда жамоага бош мураббийлик қилаётган Рўзиқул Бердиев ва жамоанинг собиқ футболчиси Баҳодир Аннаматовлар ўзаро ўйинларда 3 мартадан «Сўғдиёна» дарвозасини ишғол қилган.

Жамоаларнинг турнир жадвалидаги ҳолати

Ўзингизга маълум, «Насаф» ўтказган 8 учрашувида 14 очко жамғариб, 4-ўринда бормоқда. «Сўғдиёна» жамоаси эса 8 учрашувдан кейин 5 очко билан турнир жадвалининг 11-поғонасини эгаллаб турибди.

Эслатиб ўтамиз, жамоа 8-турда «АГМК» жамоаси билан сафарда дуранг қайд этди.

«Сўғдиёна» жамоаси ҳам ўз майдонида «Қўқон-1912» билан дуранг ўйнади.

Жамоалар мана шундай кўрсаткичлар билан, навбатдаги ўзаро учрашувга етиб келишди.

Манба: www.fcnasaf.uz
Киритилди: 21:48, 28.04.2018.
Ўқилди: 2232 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.