Косонсой туманида футбол бўйича «Косонсой ёшлар кубоги-2018» мусобақаси бўлиб ўтмоқда.
Мусобақада 18 ёшдан 35 ёшгача бўлган кўнгиллилар, жами 130 нафардан ортиқ иштирокчилар 16 жамоага бўлинган холда қатнашмоқда.
Уюшмаган ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, жиноятчиликга қарши кураш ва туманда спортни ривожлантириш, йўлида Косонсой туман ҳокимлиги, Ёшлар иттифоқи, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар бошқармаси, Косонсой марказий ўйингоҳи раҳбарияти ҳамда Телеграмдаги Kosonsoyliklar канали маъмурияти бир ёқадан бош чиқариб, мусобақани ўта юқори савияда ўтказиш йўлида биргаликда ҳаракат қилишмоқда.

Ҳозирда мусобақа гуруҳ босқичи якунига етиб, чорак финал учрашувлари бошланиш арафасида турибти. Юртимизда бундай турнирлар ўтказилиши ҳар қайси ҳудудда байрамона кайфият улашиши турган гап.
Чунки бизнинг ҳалқимиз футболни севади, футбол билан ҳамнафас яшайди, уни нафақат телевизорда томоша қилиш билан бирга балки уни майдонда ҳам бемалол ўйнай олишларини исботлаб беришмоқда.
Оқилхон Тиллаханов ва Аброр тайёрлади.













